Линклар

Шошилинч хабар
24 октябр 2018, Тошкент вақти: 01:47

ТОШКЕНТ – "Обод маҳалла"га тушган боғча тўсатдан ёпилиб, 200 бола кўчада қолди"


ОЛМАЗОР. "Тошкент шаҳри Олмазор туманидан ёзмоқдамиз. Туманимиздаги 146-боғча "Обод маҳалла" дастурига тушиб, тўсатдан ёпиб қўйилди. Оқибатда эса 200 дан зиёд бола кўчада қолди. Болаларни зудлик билан бошқа боғчага ўтказиш лозим. Бироқ белгиланган тартиб бўйича болаларни яқин-атрофдаги бошқа боғчаларга тўғридан-тўғри жойлаштиришнинг иложи йўқ экан. Бунинг учун бир даста ҳужжат тайёрлаб "Ягона дарча" марказига топшириш керак экан. Шунда ҳам болалар бирданига боғчага қабул қилинмайди, балки навбатга қўйилади. Хуллас, бугун эрталабдан Олмазор туманига қарашли "Ягона дарча"да тумонат одам, навбатбозлик, бюрократия ва асаббузарлик!

146-МТМ муассасаси мудираси ҳам боғчанинг тўсатдан ёпилиб, қўл остидаги ходимлари ишдан бўшатилганидан афсусда эканини яширмади. Қолаверса, боғчанинг ҳолати у қадар ёмон эди, туманда бундан беш баттар аҳволдаги боғчалар кўп эди. Шу пайтгача ота-оналар ҳисобидан боғча таъмирланиб, анча эпақага келтирилган эди. Демак, ремонт учун сарфланган шунча маблағ ҳавога кетмоқда.

МТМни қайта таъмирлаб замон талабларига мослаштириш хайрли иш, албатта. Бироқ боғчага бориб-келиб турган болаларни бошқа МТМларга ўтказишни бунча мураккаблаштириш тўғри эмас".

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG