Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:53

Россияда Telegramни тўсиш бошланди


Система мгновенного обмена сообщениями Telegram
Система мгновенного обмена сообщениями Telegram

Россияда суд қарорига биноан Telegram мессенджерини блоклаш бошланди. Бу ҳақда Роскомнадзорнинг расмий сайтида эълон қилинди.

Ташкилот, шунингдек, бу ижтимоий алоқа тармоғига яширинчиа йўллар билан олиб кирувчи воситаларни ҳам блоклашини билдирди.

Роскомнадзор раҳбари Александр Жаров бу ишлар Россия қонунчилиги асосида амалга оширилаётганини таъкидлади.

2017 йилнинг 1 ноябрида қабул қилинган "Ахборот тўғрисида"ги қонунга биноан сайтларга қўйилган тўсиқни четлаб ўтишга хизмат қилувчи ширкатлар ҳам тақиқланган сайтлар реестрида бўлган ахборот манбаларини очиб бермаслиги керак.

Telegramни яратган Павел Дуров унинг мессенжери унинг таркибига ўрнатилган тўсиқларни айланиб ўтиш усуллари ва VPN ёрдамида ишини давом эттириши тўғрисида баёнот берди.

Москва шаҳар, Таганский район суди 13 апрель, жума куни мессенжерини Россияда блоклаш тўғрисида қарор қабул қилган эди.

Telegramни Россияда тўсиб қўйиш тўғрисидаги талабни судга Роскомнадзор (Алоқа, информацион технологиялар ва оммавий коммуникациялар устидан назорат бўйича федерал хизмат) киритган.

Суд қарорига биноан мессенжернинг Россия ҳудудидаги фаолиятига қўйилган тақиқ Telegram раҳбарияти “шифр калитларини Федерал хавфсизлик хизматига (ФСБ) бериш мажбуриятини бажармагунича амал қилади”.

Суд қарорига кўра, у (қарор) бетўхтов бажарилиши лозим. Мессенжер адвокатларининг қарор устидан шикоят аризасига киритишга 1 ойлик вақти бор.

Роскомнадзор мулозимлари Telegramдан террористик ташкилотлар фойдаланаётган маълумотлар бўлиши мумкинлигини иддао қилиб, бу мессенжерни зудлик билан ёпишни талаб қилаётган эди.

Telegram вакиллари суд мажлисида иштирок этмади. Свобода радиоси мухбирининг суд залидан хабар қилишича, Роскомнадзорнинг даъвосини кўриб чиқиш учун 20 дақиқадан озроқ вақт кифоя қилди.

Суд мажлиси арафасида мессенжерни яратган Павел Дуров ўз адвокатларига судда иштирок этишни тақиқлаб қўйди. Айни пайтда мессенжер ҳимоячилари судга мажлисни кечиктириш сўровини киритган эди, бироқ бу сўровни суд рад этди.

Бир ҳафта муқаддам Роскомнадзор Telegram раҳбарияти олдига қўйган муҳлат якунига етди. Бу муҳлат ичида Роскомнадзор Telegramдан фойдаланувчилар ёзувларини шифрлаш калитларини беришни талаб қилган. Telegram раҳбарияти бу талабни бажариш техник жиҳатдан имконсиз эканлигни айтиб, бош тортмоқда

XS
SM
MD
LG