Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:18

Райҳоннинг эри билан эҳтиросли клипда тушган Лола, карикатура қилинган ҳоким


Лола Райҳоннинг эри билан эҳтиросли саҳнада чиққани учун танқидга учради. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида ёзди. Андижонда келин-куёвга “Хамса” ва “Бобурнома” совға қилиш урфга кирмоқда. Муштум карикатураси айрим ҳокимларни ҳажв қилди. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида ёзди.

Лола Райҳоннинг эри билан эҳтиросли саҳнада чиққан учун танқидга учради

Хонанда Лола Йўлдошева “Соғиндим” клипида дугонаси Райҳоннинг турмуш ўртоғи, актёр Йигитали Мамажонов билан эҳтиросли саҳналарда кўрингани боис танқидларга учради (“Даракчи”, 28 апрель). Мухлисларга кўра, Лола атайин Райҳоннинг турмуш ўртоғи билан эҳтиросли кадрларда суратга тушиб, дугонасининг жаҳлини чиқаришга уринган. Лола Йўлдошеванинг ўзи эса ушбу ҳолатни изоҳлаб “Менимча шахсий ҳаёт билан ишни бир-бирига аралаштириш тўғри эмас” деган.

Андижонда келин-куёвга “Хамса” ва “Бобурнома” совға қилиш урфга кирмоқда

Андижон вилоятида тўйи бўлаётган келин-куёвга Навоийнинг “Хамса” ва Бобурнинг “Бобурнома” китобларини ҳадя қилиш урфга кирмоқда (“Ҳуррият”, 27 апрель). Вилоятдаги бир неча ёш оилага ана шу китоблар совға қилинган. “Қанийди, қиз чиқараётган, ўғил уйлаётган барча ота-оналар, аммаю холалар ҳам шундай қилишса! Ўйлаймизки, бу ташаббус қанот ёзади” дейди муаллиф. Мақолада грузинлар келинлар сепига Шота Руставелининг “Йўлбарс терисини ёпинган паҳлавон” китобини қўйиши ибрат сифатида келтирилган.

“Муштум” журнали айрим ҳоким ва ширкат раисларини ҳажв қилди

Муштум журнали 2016 йил 1-сонида фойда кетидан қувиб, таълим ва маърифат масалаларига эътибор қаратмаётган ҳокимлар ҳамда ваъдабоз ширкат раисларини карикатура қилди.

Қорақалпоғистонлик Ҳотам Тоий Гиннес рекордлар китобига кириши мумкин эди

Қорақалпоғистонлик марҳум инглиз тили ўқитувчиси Алланиёз Ўтениёзов Гиннеснинг рекордлар китобига кириши мумкин эди, деб хабар беради “Даракчи” нашри. Узоқ йиллар ўқитувчилик қилган А.Ўтениёзов умри давомида ўз қўллари билан 40 та турар-жой, 2 та мактаб, 2 та боғча, 2 та шифохона, 1 та кутубхона қурган, 15 гектар майдонга дарахт ўтқазган. Унга 2011 йили "Ўзбекистон қаҳрамони" унвони берилган. Марҳум муаллим Қорақалпоқ диёридан чиққан Ҳотам Тоий, деб сифатланган.

XS
SM
MD
LG