Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:45

OzodDayjest: Калтакдан безган 18 ёшли йигит хотини билан ажрашишга қарор қилди


Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

Отарчиларга пул сочиш ўрнига ўлим билан олишаётган болаларга ёрдам бериш тавсия қилинди. Муштумзўр хотинининг калтакларидан юрак олдириб қўйган йигит судга мурожаат қилди. ИИББ қоидабузар ҳайдовчиларни жазолашнинг янги тизимини жорий этди. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақид хабар берди.

_____________________________________________________________

Фарзанди қон саратонига касалига чалинган ота-оналар оҳи осмонга ўрламоқда

Тошкентдаги Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институтида қон раки – лейкоз билан касалланган болалар йиллаб даволанмоқда, аммо уларнинг ота-оналари ўта қиммат бўлган дори-дармонга пул топа олмаётир (“Оила ва жамият”, 23 май). Касалнинг оғир-енгиллигига қараб бемор 7-8 курс даволаниши керак. Бир курс даволанишнинг ўзига эса 10-15 миллион сўм сарфланади. “Аспарагиназа” деб аталган бармоқдек ампула 1,2 миллион сўм, қонни текширувдан тозалаб ўтказадиган “Тромбо” аппарати 200-350 долларгача сотилади. Мақолада давлатмандлар саховатпешаликка даъват этилган. Тўйга бирровга келган отарчига пул сочиш, қимматбаҳо машиналарга бир неча миллион сўм турадиган суперномер тақиш ўрнига оҳи етти осмонга етаётган бечора ота-оналарга ёрдам бериш тавсия қилинган.

Олий суд раиси ўринбосари “жуда ажабланарли” cуд иши ҳақида сўзлаб берди

Муштумзўр хотинининг калтакларидан юрак олдириб қўйган 18 ёшли йигит ажрашмоқчи (“Жамият”, 18 май). Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди раисининг ўринбосари Холмўмин Ёдгоров маълум қилган. “Сайёр судлар вақтида яна бир ҳайратланарли ишга дуч келдик. Оила қурганига бир йилгина бўлган, бир нафар фарзанди бор жуфтлик ажрашмоқчи. Улар эндигина 18 га кирган. Ҳамма нарсаси етарли, алоҳида уй-жой, машина, эмин-эркин яшайди. Фақат куёв ажрашмоқчи. Бунинг сабабини билиш учун йигитнинг ўзи билан ёлғиз суҳбатлашдик. Ишонасизми, у йиғлади. Хотини урармиш. Жуда ажабланарли ҳолат, лекин бор гап шу. Агар келиннинг айтганини қилмаса, кунини кўрсатармиш”, деган Олий суд раиси ўринбосари. Ушбу ҳолатга оид бошқа тафсилотлар очиқланмаган. Қайд этилишича, 2017 йилнинг биринчи чорагида 10 минг 435 та оилавий ажрим қайд этилган бўлса, жорий йилнинг ушбу даврида 9566 тани ташкил этган.

ИИББ қоидабузар ҳайдовчиларни жазолашнинг янги тизимини жорий этди

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси қоидабузар ҳайдовчиларга эслатма қолдириш тизимини жорий этди (“Оила даврасида”, 24 май). Эндиликда тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланган жойларда қолдириб кетилган автотранспорт воситалари йўл нозирлари томонидан фото ва видеога олинади ҳамда автотранспорт воситаси эгасининг уйига “Эслатма” юборилади. “Эслатма”га кўра, ҳайдовчи уч кун ичида белгиланган жаримани тўлаши лозим, акс ҳолда автомобиль жарима майдонига қўйилади. Тақиқланган жойда автомобиль қолдирган ҳайдовчилар дастлаб 516 минг сўм миқдорида жаримага тортилади. ИИББга кўра, ушбу чора йўлларда тирбандликнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилмоқда.

XS
SM
MD
LG