Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:52

CАМАРҚАНД – “Теримчилар заҳарли препарат қўлланган пахтани теришдан қўрқмоқда”


(Иллюстратив сурат)
(Иллюстратив сурат)

Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

CАМАРҚАНД – “Теримчилар заҳарли препарат қўлланган пахтани теришдан қўрқмоқда”

ИШТИХОН. “Самарқанд вилояти Иштихон тумани Хина қишлоғи далаларига греклар томонидан рентабеллиги юқори пахта нави экилган эди. Эндиликда пахта теримига фақат ёши 40 дан ошганларга рухсат берилаяпти. Гап шундаки, пахтага ишлов беришда жуда заҳарли препарат қўлланган экан. У ерда пахта терган теримчиларнинг айримлари жигар хасталиги билан шифохонага мурожаат қилган. Аммо мутасаддилар беморларнинг жигари айнан пахта терими сабаб оғриб қолганини тан олмаяпти. Аммо ихтиёрий равишда пахта теришга чиққан маҳалла аёллари энди қўрқанидан далага чиқмай қўйди”.

(Озодлик мухбири бу иддаоларни ўрганиш давомида хабар муаллифи билан боғланди. Муштарий ўз гапларини асослаш учун видео, фото ё ҳужжат илова қилмаган. Аммо у шу соҳага яқинлигини иддао қилмоқда. Шунингдек, Озодлик мухбири Иштихон туман тиббиёт бирлашмаси ва Иштихон туман кўп тармоқли марказий поликлиникасига бир неча марта телефон қилди. Аммо туман тиббиёт бирлашмаси ва кўп тармоқли марказий поликлиникасидан ҳеч ким гўшагини кўтармади. Озодлик бу хабарни ўрганишда давом этади.)

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG