Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:37

ТОШКЕНТ – “ТошГРЭСнинг аксар ходимлари теримда, қолганлар эса икки ҳисса ишлашга мажбур”


(Иллюстратив сурат)
(Иллюстратив сурат)

Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

ТОШКЕНТ – “ТошГРЭСнинг аксар ходимлари теримда, қолганлар эса икки ҳисса ишлашга мажбур”

ҚУЙИЧИРЧИҚ. “Биз – пахта теримига мажбуран олиб чиқилган ТошГРЭС ишчилари, ушбу мактубни Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманидан ёзмоқдамиз. Далада пахта қолмаган, аммо уйга қайтишимизга рухсат беришмаяпти. Терим пулимиз ҳам тўлиқ берилмади.

Бир қисм ҳамкасбларимиз қайтиб кетишди. Раҳбарият “Теримдан қайтгач, дам оласизлар”, деб ваъа берганди. Алдаган экан. Қайтишлари билан ишга чақиришди. Биз теримда бўлганимиз сабабли ҳамкасбларимиз икки ҳисса ишлашига тўғри келмоқда. Ишчиларнинг ҳуқуқларини поймол қилаётган мутасаддилар жавобгарликка тортилишини талаб қиламиз”.

(Муштарий ўз гапларини асослаш учун видео, фото ё ҳужжат илова қилмаган. Бир-биридан мустақил бўлган бир неча манба бундан аввал ҳам Озодликка ТошГРЭС ходимлари пахтага ҳайдалганини иддао эди. Озодлик бу хабарни ўрганишда давом этади.)

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG