Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:47

БУХОРО – “Пластик ва нақд пул муаммоси пахта мавсумида авж олди”


Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

БУХОРО – “Пластик ва нақд пул муаммосини Мирзиёев ҳам ҳал қилолмаяпти”

БУХОРО. “Бухорода пахта терими учун пул 100 фоиз пластик карточкага ўтказилмоқда. Пешона тери билан топган пулимизни эса нақдлаштира олмаяпмиз. Банк ходимлари банкомат манзилини беради, лекин банкоматлар ишламаяпти. Банкоматда нақд пул тугаб қолган ёки банк ходимлари атайин банкоматни ўчириб қўйган.

Мана, яқинда бир неча кун давомида Ўзбекистон бўйича пластик карталар ишламай қолди. Бу пайтда, айниқса, ойлик маоши тўлиқ пластикка ўтадиган биз каби оддий одамлар жуда-жуда қийналди. Мустақил бўлганимизга 27 йил бўлди, аммо ҳали ҳам нақд пул муаммо бўлиб тургани молия-иқтисод соҳаси раҳбарлари учун шармандаликдир!

Шавкат Мирзиёев даврида бу муаммо ҳал бўлади, деб ўйлаб, чучварани хом санаган эканмиз. Яна нақд пул тақчил! Қолаверса, пахта сиёсати яна қайтиб келганга ўхшайди”.​

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG