Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:24

Бухоро вилоят ИИБси Озодликнинг Paxtagramида чиққан муштарий мурожаатига муносабат билдирди


(Иллюстратив сурат)
(Иллюстратив сурат)

Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Бухоро вилояти Ички Ишлар Бошқармаси Озодликнинг Paxtagram рукнида чоп этилган муштарийнинг мурожаатига муносабат билдирди:

"2018 йил 08 октябрь куни “ozodlik.org” сайтининг “PAXTAGRAM” лойиҳасида “Бухоро ИИБ Тиббиёт бўлими ходимлари “ўз ихтиёри билан” пахта термоқда” номи остида эълон қилинган мақола юзасидан қуйидагилар маълум қилинади:

Бухоро вилояти ИИБ Тиббиёт бўлимида 150 нафардан ортиқ шаҳодатланган ва эркин ёлланган ишчи хизматчилар мавжуд бўлиб, шулардан 50 нафар шаҳодатланган ва эркин ёлланган ишчи хизматчилар 2018 йилнинг 6-7 октябрь (шанба, якшанба) кунлари ўз ташаббуслари ва ихтиёрлари билан пахта теримига чиқдилар. Пахта теримига чиққан ходимлар 2 кун давомида махсус ажратилган автобусларда пахта далаларига олиб борилиб, уларга бепул тушлик ва керакли шарт-шароитлар яратилди. Теримчиларга терган ҳар бир килограмм пахта учун 750 сўмдан терим пуллари тарқатилди.

Ҳеч ким пахта йиғим теримига мажбуран олиб чиқилмаган ҳамда теримга чиқмаганлар мукофот пулидан маҳрум қилиниши тўғрисида ходимларга айтилмаган".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG