Линклар

Шошилинч хабар
17 август 2018, Тошкент вақти: 02:33

Ўзбек матбуоти FAKE хабарга учди - Канн фестивалида бирорта ҳам ўзбек киноси йўқ!


Канн кинофестивалида Ўзбекистондан учта фильм қатнашиши ҳақидаги хабарлар ëлғон бўлиб чиқди.

Ўзбекистон МТРК «Давр» кўрсатуви¸ Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги (ЎзА) «Даракчи»¸ «Культура.уз» каби нашрлар уч нафар ўзбек киночиси суратга олган фильм Францияда ўтаëтган 71-Канн кинофестивалида қатнашди¸ дея иддао қилди.

Бу хабарга кўра¸ Рашид Маликов суратга олган «Сабот»¸ Мухлиса Азизовага оид «Чаëн» ва Рустам Мелиев «суратга олган» «Мақсад» фильми 71-Канн кинофестивалида тақдим қилинган.

Озодлик мухбирининг ўрганишича¸ бу фильмларнинг ҳеч бири Канн кинофестивалининг ҳеч бир дастур ва лойиҳасига киритилмаган.

Озодлик суҳбатлашган киномунаққидларга кўра¸ "Сабот" фильми режиссерининг ўз кинокартинаси «фестивалда қатнашганидан хабари ҳам йўқ»¸ "Чаëн" фильми эса ҳали тугалланмаган. Ўзбек матбуоти томонидан фестивалда қатнашган «ўзбек режиссери» дея тақдим этилган Рустам Мелиев шса¸ умуман кинорежиссер эмас¸ балки оддий фотосуратчи¸ "Мақсад" деган фильм эса ҳаëтда ҳозирча мавжуд эмас.

Озодлик билан 15 май куни гаплашган киномунаққид Акмал Ризаевнинг айтишича¸ бу авантюра «Ўзбекистон Ëшлар иттифоқи раиси¸ Ўзбекистон президентининг давлат маслаҳатчиси Қаҳрамон Қуронбоев ташаббуси билан» амалга оширилган:

- Ўзбек киноси дунëга чиқди¸ деган ëлғонни парваришлаш ва давлат раҳбарини алдаш мақсадида ташкил қилинган иш бу. Канн кинофестивалида Марказий Осиëдан фақатгина Қозоғистон қатнашаяпти. Фестиваль конкурсига алоқаси бўлмаган 15 та ëндош лойиҳада ҳам ўзбек киноси тақдим қилинмади. ЎзМТРК «Давр» ахборот дастури 32 миллион аҳолига ўзбек киночилари халқаро фестивалда қатнашиб¸ кино кўрсатди ¸дея ëлғон хабар бераяпти. Бу хабарнинг рост қисми¸ Ўзбекистон Ëшлар иттифоқининг Ойбек Абдушукуров бошчилиигидаги 10 кишилик «делегацияси» давлат ҳисобидан Францияда саëҳат қилиб юрибди¸ дейди киномунаққид.

Рашид Маликов суратга олган "Сабот" фильмидан кадр
Рашид Маликов суратга олган "Сабот" фильмидан кадр

200 миллион сўмлик ëлғон

Ўзбекистон Ëшлар иттифоқи таркибидаги тузилма бўлган Ёш киноижодкорлар кенгаши мулозими Абдураҳмон Усмонов Озодлик билан 15 май кунги суҳбатда бир-бирига зид икки хил фикр билдирди:

- 71-Канн кинофестивалида қатнашаяпти ўзбек киночилари. Ёш киноижодкорлар кенгаши раҳбари Ойбек Абдушукуров бошчилигидаги ўзбек кино арбоблари фестивальда иштирок қилишаяпти. Фестивалда уч ўзбек кинорежиссерининг асарлари намойиш қилинмоқда¸ деди Озодлик мухбири билан суҳбат бошланишида Ëш киноижодкорлар кенгаши мулозими.

Аммо фестиваль ташкилотчиларининг Озодликка айтган "Ўзбекистон ҳеч бир шаклда¸ на конкурс ва на конкурсдан ташқари тадбирларда қатнашмаяпти" деган баëноти мазмуни етказилганидан сўнг бу суҳбатдош¸ бу "қатнашиш" моҳиятига тўхталишга мажбур бўлди:

- Қатнашди¸ албатта . Мана «Давр» ҳам кўрсатдику! Гапнинг тўғриси, 71-Канн халқаро кинофестивалида илк марта «Uzbekistan» павильони ташкил этилди. Ëшлар иттифоқи пул тўлаб¸ жой ижарага олди. Павильонда Ўзбекистон туризм салоҳияти ҳақида китобчалар бор. Давлатимиз раҳбари айтдику¸ туризмни ривожлантириш керак¸ деб¸ деди ўз аввалги баëнотини оқлашга уринган мулозим.

Бу гапдан эса¸ Канн кинофестивалида ўзбек киночилари асарлари эмас¸ балки бу маданий тадбир ëнбошида унинг иштирокчиларига Ўзбекистоннинг сайëҳлик потенциалини кўрсатишни мақсад қилган реклама бурчаги қатнашаëтгани аëн бўлади.

Озодлик билан суҳбатда Ëшлар иттифоқи мулозими¸ бундай рекламанинг нархига ойдинлик киритишни истамади.

- Ҳа пули тўланган. Аммо қанча пуллигини билмайман. Тўғри. Ўзи бунақа фестивалларда шунақа имконият бўлар экан. Павильон ижарага олиб ўзингни тақдим қилсанг бўлар экану аммо фастивал иштирокчиси ҳисобланмас экансан¸ деди Абдураҳмон Усмонов.

Қимматбаҳо чодир

Киномунаққид Акмал Ризаевнинг айтишича¸ Канндаги «Фестиваль қишлоғида»ги Ўзбекистон чодири 200 миллион сўм (250 минг доллар) га ижарага олинган:

- Ғирт кўзбўямачилик! Чодир ичида кино намойиш қиладиган техника ҳам йўқ. Бу ëлғон чодир учун Ўзбекистон Ëшлар иттифоқи 200 миллион сўм тўлади. 10 нафар мулозимнинг сайр қилиб юриши¸ меҳмонхона ва кундалик харажати алоҳида чиқим бўлди. Бу ўн нафар мулозим ичида гўë учта кинорежиссер ҳам бор. Канн фестивалида қатнашди¸ деб карнай қилинган Рашид Маликовнинг на ўзи¸ на киноси борди бу фестивалга. Ëшлар иттифоқининг лоббиси асосида икки миллиард сўмга «Чаëн» деган кинони олаëтган Мухлиса Азизова ҳали тугалланмаган киноси билан қатнашибди. Кинони ҳали монтаж варианти ҳам йўқ. Азизованинг Каннда юргани рост¸ аммо кино тақдим қилинмади. Телефонида ҳам кўрсатиб бера олмади. Яна битта ëлғон - Рустам Мелиевнинг «Мақсад» деган кино билан қатнашгани. Рустам Мелиев умуман кинорежиссер эмас¸ балки оддий фотосуратчи. «Мақсад» деган фильм эса ҳаëтда мавжуд эмас¸ дейди суҳбатдош.

Мухлиса Азизова "Чаëн" фильмини олиш жараëнида
Мухлиса Азизова "Чаëн" фильмини олиш жараëнида

Мухлиса Азизова: Биз ўзбек киноси имкониятлари ва мамлакатимиз гўзаллигини тарғиб қилдик!

Озодлик шу кунларда Франциянинг Канн шаҳрида ўзбек делегацияси таркибида саëҳатда бўлган кинорежиссер Мухлиса Азизованинг ўзи билан гаплашди. Азизова ўзбек матбуотида янглиш хабарлар кетаëтганини эътироф қилиб¸ масалага ойдинлик киритди:

- Бу ерда фокус киноларга эмас. Биз кино қишлоғидаги павильонда Ўзбекистон киносаноати имкониятлари¸ мамлакатимиз туризм салоҳиятини тарғиб қилаяпмиз. Фестиваль уч ҳудуддан иборат. Кинофестиваль ҳудуди¸ кинобозор ва кино қишлоғи. Бу йил 58 мамлакат миллий павильонлари билан қатнашмоқда. Ўзбекистон биринчи марта бу йил ўз павильонини очди. Бутун дунë билан тўғридан-тўғри алоқага чиқиш учун. Бу ерда қилаëтган ишимиз¸ биринчи навбатда¸ ўзбек кино саноати имкониятларини дунëдаги кинопродюссерларга тарғиб қилиш. Бутун дунë.киночиларини Ўзбекистонда фильм олишга чорлаш. Ўзбекистоннинг тинчлигини¸ кино олиш учун шароит борлигини уларга маълум қилиш. Биринчи презентациямиз шу мавзуда бўлди. Иккинчиси. Бу йил октябрь ойида Ўзбекистонда бўладиган халқаро кинофестивални тарғиб қилиш. Канн ва Берлин кинофестивали савиясидаги киноларни Ўзбекистондаги фестивалга жалб қилиш¸ деди Озодлик мухбири билан суҳбатда айни кунларда Каннда юрган Мухлиса Азизова.

Суҳбат давомида Азизова¸ Канн кинофестивалида умуман ўзбек кинолари намойиш қилинмаëтганини эътироф этди:

- Намойиш қилинмади. Биринчидан, бизлар ўтирган павильонда имконият йўқ. Намойиш қилиниш режаси ҳам йўқ эди. Биз павильонга келганларга журнал кўрсатдик. Каталогга Ўзбекистонда қандай суратга олиш техникалари борлиги ҳақида маълумотлар киритилган. Ўзбекистондаги тезюрар поездлар¸ самолетлар¸ фаровон йўллар ҳақида маълумот бердик. Меҳмонхоналар қанақа¸ касалхоналар савияси ҳақида ҳам ëзилган бу журналда. Ҳамма информацияни олиб келганмиз¸ токи одамларда Ўзбекистон ҳақида тўғри маълумот бўлсин. Рашид Маликовнинг “Сабот” фильми ҳақидаги маълумотни каталогга маълумот ўлароқ киритдик. Фильмни одамларга қўйиб бериш¸ намойиш қилиш имконияти йўқ. “Чаëн” ҳали битмаган жараëнда бўлгани учун¸ дистрюбиторларга жараëн ҳақида маълумот бердик¸ деди 31 яшар ўзбек киночиси Мухлиса Азизова.

Ўзбекистонда йилига 70 дан зиëд фильм суратга олинади
Ўзбекистонда йилига 70 дан зиëд фильм суратга олинади

Суҳбат сўнгида Азизова Ўзбекистон Ëшлар иттифоқи раҳбариятига миннатдорчилик билдирди:

- Канн кинофестивалига ëндош ҳудудда тарғибот олиб боришга энг асосий ëрдамни берган бу Ëшлар итттифоқи. Агар келиб кўрсангиз¸ қандай гўзал павильон бўлганига ўзингиз амин бўласиз. Биз йиллар давомида Канн фестивалида павильонимиз бўлсин¸ деб кутдик ва буни Ëшлар иттифоқи амалга оширди¸ раҳмат уларга¸ деди Мухлиса Азизова.

Суҳбатдошга кўра Ўзбекистон павильони 19 майгача фаолият олиб боради.

Жорий йилда Канн кинофестивалига жаҳоннинг 118 давлатидан 12 минг киночи келди.

Қозоғизтонлик киночилар суратга олган иккита фильм Канн кинофестивалининг асосий дастуридан ўрин олган.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG