Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2018, Тошкент вақти: 17:33

Facebook бундан буён янгиликлардан кўра, кўпроқ "дўстлар" постларига урғу беради


Пайшанба куни Facebook ўз лентасида (News Feed) пост ва видеоларни фильтрлаш алгоритмини ўзгартирди. Facebook асосчиси Марк Цукерберг бу ижтимоий тармоққа киритиладиган бир қатор ўзгаришларнинг биринчиси эканлигини айтди.

Цукерберг ширкат эндиликда "дўстлар" ва "қариндошлар" бўлишган постларга урғу бериши, нашрлар ва брендлар контентини эса озайтириши ҳақида ёзди.

Facebook узоқ йиллардан бери мураккаб компьютер алгоритмлари ёрдамида фойдаланувчилар шарҳ қолдириши ёки бошқа услуб билан қизиқиш кўрсатиши мумкин бўлган материалларга урғу бериб келади.

Facebook ва бошқа рақиб тармоқлар фойдаланувчиларнинг мавжуд қарашларини янада мустаҳкамлашда ўйнаган роли учун танқидга учраб келади. Қолаверса, Facebook нотўғри хабар ва маълумотларга урғу берувчи алгоритмлари учун ҳам кескин танқид қилиниб келади.

Ўтган йилда Facebook Конгресснинг АҚШ президенти сайловига Россия аралашгани юзасидан тергов олиб бораётган қўмитасига Россиядан туриб ижтимоий тармоққа жойлаштирилган 3 мингдан ортиқ сиёсий реклама тўғрисидаги маълумот тақдим этган эди.

Ширкатга кўра, 2016 йилдаги АҚШ президентлигига сайлов пайтида Facebook тармоғига жойлаштирилган бу сиёсий рекламаларда америкалик сайловчилар орасида бўлиниш пайдо қилган ирқий муаммолар, қуролларни назорат қилиш, иммиграция масалалари кўтарилган.

Цукерберг Facebook ва Instagram каби ширкатда тегишли маҳсулотлар алгоритмларини ўзгартириш юқорида тилга олинган муаммоларни ҳал қилишда ёрдам беришини айтди.

Икки миллиарддан ошиқ фойдаланувчига эга Facebook дунёдаги энг йирик ижтимоий тармоқ бўлиб, жаҳондаги энг катта ширкатлар сафига киради. 30 сентябрда тугаган 12 ой давомида ширкат 36 миллиард доллар фойда кўрган.

XS
SM
MD
LG