Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:55

АҚШда ҳужумга учраган ёзувчи Салмон Рушдий кўзидан айрилиши мумкин


АҚШда ҳужумга учраган ёзувчи Салмон Рушдий кўзидан айрилиши мумкин.

Бу ҳақда унинг агенти маълум қилди.

Ёзувчи Салмон Рушдий Ню Йорк ғарбидаги Чотоква шаҳридаги жамоат ташкилотига маъруза ўқишга тайёрланаётган эди ва оммага таништирилаётган вақтда бир киши саҳнага отилиб чиқиб, ёзувчига ҳужум қилди.

Ҳужумчи қўлга олинди. Ҳужум мотиви маълум эмас, бироқ Рушдий ҳалигача Эрон Олий руҳонийси Оятуллоҳ Хумайний томонидан чиқарилган ўлим фатвоси остида.

"Янгилик ёмон. Салмон бир кўзини йўқотиши эҳтимоли бор? нерв томирлари узилган”, - дейди Эндрю Уайли ёзма баёнотида.

Агентнинг сўзларига кўра, Рушдий ҳозир нафас олиш аппаратида.

Рушдий Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида туғилган. У 1980-йилларда "Шайтон суралари" романини ёзганидан сўнг шиа мусулмонларининг ғазабига учраган. Эрон диний раҳнамоси оятулло Ҳумайний Салмон Рушдийни ўлдиришга фатво берган.

Ёзувчи 2016 йилда АҚШ фуқаролигини олган.

Рушдий 1981 йилда "Ярим тун болалари" асари учун Букер мукофотини олган.

XS
SM
MD
LG