Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:15

Украинлар Балаклияда икки ўзбекни асир олди. Россия қўшинлари Харков остонасидан қайтарилди. Уруш хроникаси

Урушнинг 200-куни

Балаклияда Украина ҳарбий хизматчилари Россия томонида жанг қилган икки самарқандликни қўлга олди.

Киев расмий доиралари охирги куни ЗСУ Купянск, Камишеваха, Волчанск ва 30 зиёд бошқа аҳоли пунктларини озод қилганини хабар қилмоқда.

“Биз Россия армиясини мағлуб эта олишимизни кўрсатдик”, - деди матбуот анжуманида Украина Ташқи ишлар вазири Кулеба.

Санкт-Петербургнинг “Смольнинское” ва Москванинг "Ломоносовский" округлари муниципал депутатлари Украинадаги уруш важидан Владимир Путинни давлатга хиёнатида айблашмоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков 300 нафаргача украин ҳарбий хизматчиси ҳамда 15 тагача ҳарбий техника йўқ қилинганини айтмоқда.

Рус қўшинлари муваффақиятсизлиги манзарасида Россия президенти Владимир Путин Москва шаҳрининг 875 йиллигига бағишланган гала-концертда нутқ сўзлади ва Европада энг катта томоша ғилдирагини очиб берди.

11 сентябр куни Украинадаги Россия тасарруфида қолаётган Запорожье атом электр станцияси иши бутунлай тўхтатилди.

ЕИ молия вазирлари Украинага яна 5 млрд евро миқдорда молиявий ёрдам ажратишга розилик берди.

19:34 17.8.2022

Қримда портлаган ҳарбий омбор фотоси эълон қилинди

Американинг Planet компанияси Қримдаги Майское қишлоғидаги ўқ-дорилар омборида содир бўлган портлашлар оқибатларини акс эттирувчи сунъий йўлдош суратларини эълон қилди. Бу суратларни “Озодлик” радиосининг Украина хизмати журналисти Кирилл Овсяний ўз Тwиттерида эълон қилди.

Олдин ва кейинги суратлар мос равишда 15 ва 16 август кунлари олинган.

Биринчисида сиз бир нечта бинолардан иборат кичик мажмуани кўришингиз мумкин. Иккинчисида улардан тутун чиқаётганини кўриш мумкин.

19:32 17.8.2022

Россия Украина ҳудудларини бомбардимон қилмоқда

17 августга ўтар кечаси Россия армияси Одессага учта ракета учирди.

Президент девони раҳбари ўринбосари Кирилл Тимошенко Россиянинг Одесса вилоятидаги Затока қишлоғига бугунги ракета ҳужуми оқибатларини кўрсатди.

Унинг сўзларига кўра, Затокадаги отишмалар натижасида дам олиш масканининг 7 та биноси вайрон бўлган, 15 та уй зарар кўрган.

Қурбонлар йўқ, тўрт киши жароҳатланган. Николаев шаҳри ҳам бугун кечаси ракета зарбалари остида эди. Русларнинг ракета, Град ва артиллерия бомбардимони Украинанинг бошқа минтақаларида ҳам кузатилган.

19:30 17.8.2022

Украина Қуролли Кучлари: Украина кунига 700-800 маротаба ўққа тутилмоқда

Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужнийнинг айтишича, Украина армиясининг бутун фронт чизиғи бўйлаб позициялари Россия қўшинлари томонидан кунига 700-800 марта ўққа тутилмоқда.

Шунга асосланиб, у Россия армияси кунига 60 минггача ўқ-дори сарфлайди, деган хулосага келди.

Россия томони, ўз навбатида, ҳар куни қанча ўқ-дорилар сарфлашини ҳеч қачон эълон қилмаган.

19:26 17.8.2022

Юрий Шевчук урушга қарши чиққани учун жазоланди

Бошқирдистон пойтахти Уфа суди ДДТ гуруҳи раҳбари Юрий Шевчукни Россия армиясини обрўсизлантириш ҳақидаги маъмурий моддаси бўйича 50 минг рубл жаримага тортди. Бунга мусиқачининг май ойида Уфадаги концертида Ватан ва уруш ҳақидаги сўзлари сабаб бўлган.

Май ойи ўрталарида Шевчук Уфадаги концерт чоғида саҳнадан туриб “галдаги Қайсаримизнинг қанақадир наполеонча режалари учун Украинада қариялар, аёллар ва болалар нобуд бўлмоқда” деган ҳамда “Ватан доим ўпиб туриладиган президентнинг кети эмас”лигини таъкидлаган эди.

Шевчукнинг ўзи судда қатнашмади. Мусиқачининг адвокати бу ўринда мижози томонидан қонун бузилганига оид далил йўқлиги, полиция эса баённомани нотўғри тузганини айтган. Айблов томони эса Шевчук Россия президенти Владимир Путиннинг “махсус амалиёт” тўғрисидаги сўзларини шубҳа остига олиб, уларни “Наполеон режалари” деб атаган ва бу иш билан Россия армиясини обрўсизлантирган.

Шевчук ўзининг судга йўллаган мурожаатида исталган мамлакат ва исталган замондаги урушларнинг барчасига ҳар доим қарши бўлганини билдирган. У ўз хатида “Отма” қўшиғини ёзганини эслатган.

“"Отма” қўшиғи 1980 йилда ёзилган эди. Мен, шунингдек, Донбассда 8 йил давом этаётган уруш ва Украинада олиб борилаётган махсус ҳарбий амалиётга ҳам қаршиман!”, деб ёзди мусиқачи Юрий Шевчук.

Давомини ўқинг

Форум

XS
SM
MD
LG