Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:59

Бирлашган Араб Амирликларининг илк космонавти фазога учди


35 яшар Ҳаззаа ал-Мансурий Қозоғистондаги Бойқўнғир космик станциясидан космосга кўтарилди.
35 яшар Ҳаззаа ал-Мансурий Қозоғистондаги Бойқўнғир космик станциясидан космосга кўтарилди.

Ўтган ҳафта чоршанба куни Бирлашган араб амирликларининг (БАА) илк фазогири Халқаро фазо станциясига (ХФС) учиб кетди. 35 яшар Ҳаззаа ал-Мансурий Қозоғистондаги Бойқўнғир космик станциясидан учиб кетар экан, унинг ҳамюртлари ушбу ютуқни нишонлаш учун Дубайнинг Муҳаммад Бин Рашид Фазо марказида тўпланди.

БАА қуролли кучлари собиқ учувчиси Мансурий амирликларнинг илк фазогири ҳамда ХФСга чиқарилган илк арабдир. Аммо у ХФCга учган илк мусулмон эмас.

Муҳаммад Бин Рашид Фазо маркази ходими Амир Ал-Ғафрий Мансурийнинг парвози БААнинг фазони ўрганиш бўйича орзу ва ниятларига эришиш сари ташланган илк қадам эканлигини айтди.

- Режаларимиз ва қилинадиган иш жуда кўп, - деди Ғафрий.

Мансурий ХФСда саккиз кун ўтказади. Бу вақт давомида турли тажрибаларни ўтказади.

Мансурий ўзи билан Қуръон нусхаси, БАА байроғи, оиласи суратлари ҳамда Дубай шайхи Муҳаммад бин Рашид Ал-Мақтум қаламига мансуб китобни олиб чиқди.

Шайх Муҳаммад Twitterда “Ҳаззаа ал-Мансурийнинг фазога чиққани араб ёшларига ривожалана олишимиз ҳамда олға қадам ташлашимиз мумкинлигини кўрсатади”, деб ёзди.

Фазога илк маротаба чиққан араб саудия арабистонилик Султон бин Салмон Ал Сауд бўлиб, у 1985 йил АҚШнинг Спейс шаттлида парвоз қилган. 1987 йили эса суриялик ҳаво кучлари учувчиси Муҳаммад Фарис СССРнинг “Мир” фазо станцияси бортида бир ҳафта бўлган эди.

БАА Марс орбитасига узоқдан бошқариладиган мослама юборган илк араб давлати бўлишга бел боғлаган. Шунингдек, мамлакат 2117 йилгача Марсда илк инсонлар манзилгоҳини барпо этишни режалаштирмоқда.

XS
SM
MD
LG