Линклар

Шошилинч хабар
18 сентябр 2019, Тошкент вақти: 18:20

Самарқанд ҳокимлиги Регистон ансамблидаги “тўй” видеосига изоҳ берди (ВИДЕО)


Қадимий "Регистон" мажмуасининг оғир кабеллар ва мушакбозлик ижтирокидаги давлат тадбирлари учун доимий майдонга айлангани мутахассисларни кўпдан хавотирга солиб келмоқда.

Ижтимоий тармоқларда Самарқанднинг қадимий “Регистон” мажмуаси ички ҳовлисида ўтказилаëтган дабдабали зиëфатда туширилган видеотасвир тарқаши ортидан Самарқанд вилояти ҳокимлиги унга билвосита изоҳ берди.

Ҳокимлик ахборот хизмати¸ видеони тилга олмаган ҳолда¸ 6 сентябрь куни Самарқандда “Америка ва Ўзбекистон тадбиркорлари ўртасида ҳамкорлик масалалари”га бағишланган бизнес форум ва бошқа тадбирлар доирасида 8 сентябрь куни “Регистон” ансамблида меҳмонлар учун қабул маросими ўтказилганини маълум қилди.

Бу тадбирлар эса¸ расмий хабардан тушунилишича¸ АҚШ ва Канада Бухоро яҳудийлари Конгресси раҳбари Борис Кандов бошчилигидаги 80 кишилик делегациянинг 2-9 сентябрь кунлари “Зиёрат туризми” дастури асосида Ўзбекистонга қилган ташрифи доирасида ўтказилган.

“Регистон” ансамбли ҳовлисида овоз кучайтиргичлар билан ўтказилган дабдабали маросим ижтимоий тармоқларда маданий меросга нисбатан ҳурматсизлик ва уларга зиëн етказувчи тадбир сифатида танқидга учради.

Танқидларга билвосита берилган жавобида ҳокимлик¸ бу каби тадбирлар Регистон майдони Улуғбек мадрасасида расмий делегациялар учун тегишли тартибда тасдиқланган дастурлар асосида ташкил этиб келинаëтганини¸ 8 сентябрь кунги зиëфатнинг эса Ташқи ишлар вазири 1-ўринбосари сўровига мувофиқ ўтказилганини билдирди.

Айни пайтда¸ 27-28 сентябрь кунлари “Silk road bazaar” “Самарқандга ташриф буюраётган хорижий ва маҳаллий сайёҳларнинг вақтларини мазмунли ўтказиш” мақсадида миллий ҳунармандчилик ва савдо фестивали ўтказилади¸ деб ëзди вилоят ҳокимлиги ўз расмий сайтида.

“Фестивал доирасида шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан ҳудудларнинг маданий, туристик, ҳунармандчилик ва гастрономик салоҳияти намойиш этилади. Шунингдек, республикамиз вилоятларидан уста ва ҳунармандлар ташрифи режалаштирилган”¸ дейилади хабарда.

Бу тадбирларнинг қадимий шаҳарнинг айнан қайси қисмида ўтказилиши айтилмаган.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG