Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:46

OzodDayjest: Эҳтиёжманд оилаларга аталган арзон уйлар исловотхонага айлантирилгани аниқланди


Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

Ўзбекистондаги суғориладиган ерларнинг ҳолати ёмонлашмоқда. “Халқ банки”нинг Пайариқ тумани бўлимини ўмармоқчи бўлган Д.Т.га нисбатан ҳукм ўқилди. Президент топшириғига асосан Самарқанд шаҳри “Қорасув” масканида эҳтиёжманд оилаларга атаб қурилган уйлар чўнтаги бақувватларга сотилгани аниқланди. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида хабар берди.

Бош прокуратура суғориладиган ерларни сифати ёмонлашаётганидан огоҳлантирди

Ўзбекистондаги суғориладиган ерларнинг ҳолати ёмонлашмоқда (“Ҳуқуқ”, 5 сентябрь).

Бош прокуратура бошқарма прокурори Муродилжон Мўминовга кўра, 2013 йил бошида 347 769 гектар ернинг ҳолати ёмон деб баҳоланган бўлса, ҳозирга келиб бу кўрсаткич 456 859 гектарга етди. Хусусан, 191 366 гектар ернинг мелиоратив ҳолати ёмонлиги, 205 507 гектар ерда сув етишмаслиги аниқланган.

Қайд этилишича, аҳоли сони юқори суръатда кўпайиши ва глобал иқлим ўзгариши таъсирида мамлакатда охирги 15 йилда аҳоли жон бошига тўғри келадиган суғориладиган ер майдони 24 фоиз (0,23 гектардан 0,16 гектаргача) қисқарган.

Банкдан салкам 3 миллиард сўм ўғирламоқчи бўлган шахсга 6,6 йилга кесилди

“Халқ банки”нинг Пайариқ тумани бўлимини ўмармоқчи бўлган Д.Т.га нисбатан ҳукм ўқилди (“Даракчи”, 5 сентябрь).

24 ёшли йигит темир эшикни очишга мўлжалланган учи ўткир жисм, катта миқдордаги пулни солиш учун махсус тайёрланган полиэтилен қоп, ошхона пичоғи ва махсус қўлпоқ билан “қуролланиб”, 2019 йил бошларида тунги соат 12 ларда яширин дарвозаси орқали банкка кирган.

Ўша куни банк хазинасида 655 миллион сўм, 263 минг доллар ва 675 евро, жами 2,9 миллиард сўм маблағ бўлган. Аммо қўриқчиларнинг ҳушёрлиги сабаб у ўғриликни охирига етказа олмаган.

Ўғри қочаётган пайтда қўриқчи огоҳлантириш учун осмонга қарата ўқ узган ва у қўлга олинган.

Жиноят ишлари бўйича Пайариқ тумани суди раиси Шуҳрат Шариповга кўра, ўғрилик устида ушланган йигит 6,6 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Эҳтиёжманд оилаларга аталган юзлаб уйлар чўнтаги бақувватларга бериб юборилди

Президент топшириғига асосан Самарқанд шаҳри “Қорасув” масканида эҳтиёжманд оилаларга атаб қурилган уйлар чўнтаги бақувватларга сотилгани аниқланди (“Маҳалла”, 30 август).

Уй-жой тақсимоти комиссияси номигагина ташкил этилган. Оқибатда мазкур маскандаги кам таъминланган оилалар учун мўлжалланган 344 та хонадон уйга мутлақо эҳтиёжи бўлмаган чўнтаги бақувват кимсаларга бериб юборилган.

“Обод маскан” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Дўстмурод Саидовга кўра, давлатманд оилалар сотиб олган уйини ижарага бермоқда. Ижара уйда эса исловотхоналар ташкил этилмоқда.

Қайд этилишича, “Қорасув” масканида эҳтиёжманд оилаларга берилиши керак бўлган хонадонларни исловотхонага айлантираётган кимсалар орасида ички ишлар идоралари ходимлари ҳам бор экан. Жумладан, исми ошкор этилмаган ички ишлар ходимига тегишли 3-уйнинг 37-хонадонида ўтказилган тезкор тадбирда хорижликлар енгил табиатли аёллар билан ушланган.

XS
SM
MD
LG