Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:46

Мирзиёев ҳокимларга ҳафтасига уч марта мактабларга бориб, дарс беришни тайинлади


Шавкат Мирзиёев "Қалдирғоч" боғчасида, 1 июн, 2019 йил. ЎзАдан скриншот
Шавкат Мирзиёев "Қалдирғоч" боғчасида, 1 июн, 2019 йил. ЎзАдан скриншот

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 23 август куни халқ таълими тизимини ривожлантириш масаласига бағишлаб ўтказилган селектор мажлисида ҳар бир вилоят, шаҳар ва туман ҳокимига мактабларга ҳафтасига уч марта боришни ва ўзлари дарс беришни тайинлади.

Мирзиёев ҳокимларни таълим тизимига эътибор қаратмаётгани учун танқид қилиб, бундай деди:

"Нима учун ҳар кун фермер билан, кластер билан ёки мана энди тадбиркорлар билан ҳам учрашади-ю, мактабга бориб, ўзининг боласи ёки невараси устозидан ёки ўзи таълим-тарбия олган маскандан умуман хабар олмайди. Чунки мактабни юзинчи даражали масала деб, назар-писанд қилмайди. Ўзича ўта бандлигини баҳона қилиб, мактабга боришга вақт топа олмайди. Бу ўта маънавиятсизлик ва тубанлик эмасми?! Бу келажакка нисбатан масъулиятсизликдан бошқа нарса эмас. Мен ўйлайманки, бу - бизнинг энг катта фожиамиздир. Шунинг учун, Бош вазир А.Ариповга барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда бошқа раҳбарларни мактабларга ҳафтасига камида уч маротаба боришини ва ўзи дарс беришини қоида сифатида жорий этиш топширилади, - деди Мирзиёев.

Бундан ташқари, Ўзбекистон президенти мактабларда "вазир соати", "тадбиркор ва банкирлар сабоғи" каби дарс амалиётларини жорий қилишни ҳам таклиф этди.

"Уларда ижро органлари раҳбарлари, салоҳиятли тадбиркорлар, малакали банк ходимлари дарс ўтиши керак", - деди Мирзиёев.

Ўзбекистон президенти диний уламолар ҳам мактабда дарс беришга жалб этилишини айтди.

"Диний уламоларимиз ҳам мактабларда маърифат, бағрикенглик, одоб ва ахлоқ илмларини, Имом Бухорий, Термизий, Мотрудий, Нақшбанд каби улуғ аждодларимиз маънавий меросини ўргатиши мақсадга мувофиқ", деди Ўзбекистон президенти.

XS
SM
MD
LG