Линклар

Шошилинч хабар
23 октябр 2019, Тошкент вақти: 01:01

Туркистондаги аварияда ўзбекистонликлар ҳалок бўлди


Иллюстратив сурат.

Олмаота-Тошкент-Термиз автойўлининг Туркистон вилоятидан ўтувчи қисмида 14 август куни содир бўлган яна бир автоҳалокатда уч киши ҳалок бўлди.

Ўзбекистоннинг Олмаотадаги бош консулхонасининг хабар беришича, ҳалок бўлганларнинг икки нафари Ўзбекистон фуқароларидир. Мазкур ҳодиса юзасидан жиноят иши очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош консулхона ўзбекистонликларнинг жасадларини ватанига қайтариш масаласида иш олиб боралиаётганини ҳам маълум қилди.

Август ойида мазкур автойўлда шу билан камида иккинчи марта Ўзбекистон фуқаролари билан боғлиқ мана шундай фожиали ҳодиса юз берди.

2 август куни ҳам Олмаота-Тошкент-Термиз автойўлининг Туркистон вилоятидан ўтувчи қисмида Чимкентга кетаётган юк машинаси қарши йўналишдаги ҳаракат йўлига чиқиб кетган. Бунинг оқибатида у Audi ва КамАЗ билан тўқнашган.

Audi машинасида кетаётган тўрт одам, жумладан, икки нафар ўзбекистонлик воқеа жойида ҳалок бўлган. Учинчи ўзбекистонлик эса касалхонада жон берди.

XS
SM
MD
LG