Линклар

Шошилинч хабар
19 июл 2019, Тошкент вақти: 20:17

Газпром даромади уч ой ичида қарийб $5¸5 миллиардга камайган


Дунëдаги энг йирик энергия компанияси бўлган Газпром концернининг газ экспортидан олаëтган даромади сўнгги уч ойликда 40 фоизга қисқарган.

Россия Марказий банкининг мамлакат тўлов балансига оид эълон қилган статистикасига кўра¸ жорий йилнинг 1-кварталида хорижга 14¸1 миллиард долларлик газ сотилган. Йилнинг иккинчи кварталида бу тушум қарийб 40 фозига камайиб¸ 8.7 миллиард долларни ташкил этган.

Марказий банк ҳисоботида экспортдан тушаëтган даромаднинг нима сабабдан бу қадар кескин камайганига ойдинлик киритилмаган.

Мутахассисларга кўра¸ жаҳон бозорида газ нархининг баҳорда тушиб кетиши Россиянинг газдан келаëтган даромади қисқаришига сабаб бўлган бўлиши мумин.

Газпром ҳозирча бу маълумотга изоҳ бермади.

Газпром Ўзбекистон мустақил бўлганидан бери Ўзбекистонга "энг катта инвестиция киритган" хориж ширкати ҳисобланади. Тошкент ҳукуматининг жорий йилнинг 17 июнь кунги қарорида қайд этилишича¸ Газпром Ўзбекистон шимол-ғарбидаги конлардан газ ўзлаштириш лойиҳасига 700 миллион доллар сармоя киритади.

XS
SM
MD
LG