Линклар

Шошилинч хабар
19 июл 2019, Тошкент вақти: 19:47

Трампни "нўноқ" деб атаган Британия элчиси истеъфо берди


Британиянинг Вашингтондаги элчиси Ким Даррок.

АҚШ президенти Дональд Трампни «нўноқ» деб атаган Британиянинг Вашингтондаги элчиси Ким Даррок 10 июль куни истеъфо берди.

Британия Бош вазири Тереза Мэй Даррок истеъфо берганидан афсус билдирди. «Мен бугун эрталаб сэр Ким Даррок билан гаплашдим. Мен у истеъфога чиқиш йўлини танлаганидан чуқур афсус билдирдим», деди Мэй.

The Daily Mail нашри 6 июль куни элчи Даррокнинг Британия Ташқи ишлар вазирлигига жўнатган билдирувларидан парчаларни эълон қилган эди. Бу ёзишмаларда Даррок Трампни “нўноқ” ва “нокомпетент” раҳбар деб атаган.

Британия Ташқи ишлар вазирлиги элчи билан махфий ёзишмани журналистларга ким тақдим этгани юзасидан хизмат текшируви ўтказмоқда.

Бунга жавобан АҚШ президенти Дональд Трамп 8 июль куни Британиянинг Вашингтондаги элчиси Ким Даррок билан ҳеч қандай тарзда мулоқот қилиш истаги йўқлигини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG