Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:08

Сўнгги бир йил ичида глобал ядровий қурол захиралари озайди


"Сармат" қитъалараро баллистик ракета
"Сармат" қитъалараро баллистик ракета

Ўтган йилда қудратли давлатларнинг ядровий қурол захиралари озайди, аммо Москва ва Вашингтон ўртасидаги “сиёсий ва ҳарбий зиддиятлар” туфайли келажакда қурол захираларининг озайиши сурати қай йўсинда бўлиши ноаниқ бўлиб қолмоқда.

Бу ҳақда Тинчлик масалалари бўйича Стокгольм халқаро тадқиқот институти (SIPRI) билдирди.

Ташкилотнинг 17 июнь куни эълон қилинган йиллик ҳисоботида 2019 йил бошида Россия, АҚШ ва етти бошқа давлат 13 865 дона ядровий қуролга эга бўлгани айтилади.

2018 йилнинг бошида эса бу кўрсаткич 14 465 ни ташкил қилган эди.

Дунё ядровий арсеналининг озайишига Россия ва АҚШ New START келишувига биноан ўз захираларини озайтиргани сабаб бўлган.

Ушбу икки давлатга Ер юзидаги барча ядровий қуролларнинг 90 фоизи тўғри келади.

Аммо New START келишуви 2021 йилда ўз кучини йўқотади ва ҳозирча икки давлат уни узайтириш бўйича бир келишувга келиши номаълум бўлиб қолмоқда.

SIPRIнинг Қуролсизлантириш, қурол-аслаҳа назорати ҳамда ядровий қуроллар тарқалиши олдини олиш бўлими директори Шаннон Кайл:

- Ҳозир New STARTни узайтириш бўйича ҳеч қандай музокара олиб борилмаяпти. Россия ва АҚШ келишув асосида қуролларини озайтириши эҳтимоли икки давлат ўртасидаги ҳарбий ва сиёсий зиддиятларни эътиборга оладиган бўлсак, жуда оз, - деди Кайл.

Май ойида АҚШ давлат котибининг қуроллар назорати ва халқаро хавфсизлик бўйича ўринбосари Андреа Томпсон АҚШ президенти маъмурияти New START келишувини узайтириш бўйича бир қарорга келмаганини айтди.

6 июнь куни эса Россия президенти Владимир Путин Вашингтон келишувни узайтириш бўйича музокара бошлашга ошиқмаётганини таъкидлади.

2010 йили ўшандаги президентлар Барак Обама ва Дмитрий Медведевлар имзолаган New START шартномаси стратегик ядровий қуролларга чеклов қўяди.

Ундан аввалги START келишуви 1994 йилда кучга кириб, 2009 йилгача давом этган эди.

Москва ва Вашингтон 1987 йилда имзоланган Ўрта ва яқин масофага отилувчи ракеталарни тақиқлаш тўғрисидаги шартнома бўйича ҳам келиша олмай келади.

Февраль ойида АҚШ Россияни келишув шартларини бузишда айблаб, ундан чиқишини эълон қилди.

Россия эса бу айбловларни рад этиб, Вашингтон каби келишувга амал қилишни тўхтатди.

SIPRI ҳисоботида АҚШ ва Россия ядровий қуролларини такомиллаштиришга уринаётгани айтилади.

Ҳисоботда ёзилишича, йил бошида АҚШ, Россия, Британия, Франция, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Исроил ҳамда Шимолий Кореяда умумий ҳисобда 13 865 дона ядровий қурол қайд этилган бўлиб, уларнинг 3 750 донаси иш ҳолатида бўлган.

Ҳисобот муаллифлари Шимолий Корея ҳарбий ядровий дастурига катта эътибор қаратаётгани, Хитой, Покистон ва Ҳиндистон эса ядровий арсеналини ошираётганини айтиб, хавотир билдирди.

XS
SM
MD
LG