Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:46

Туркиядаги йўл-транспорт ҳодисасида жабрланганлар орасида ўзбекистонлик сайёҳлар ҳам бор


Туркиянинг Анталья провинциясида 11 нафар турист йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жабрланди.

Туркиянинг Habertürk телеканали хабарига кўра, жароҳатланганлар орасида ўзбекистонлик сайёҳлар ҳам бор.

Хабарда айтилишича, аварияда жами 11 киши жабрланган, улардан 7 нафари ўзбекистонлик ва россиялик сайёҳлардир.

14 июн куни дам олишга келган туристларга хизмат кўрсатаётган автобус қарама-қарши келаётган машинага тўқнашган.

Жабрланганларнинг барчаси касалхона ва госпиталларга олиб борилган. Habertürk телеканали хабарига кўра, уларнинг бир қисми оғир аҳволда.



XS
SM
MD
LG