Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:49

Андижонда янги қурилган тўрт қаватли бинода ёнғин рўй берди


Андижон шаҳрида янги қурилган тўрт қаватли турар жой биносида 15 июн куни ёнғин чиқди.

Гувоҳлар ижтимоий тармоқларда Андижонда катта ёнғин юз бергани ҳақида хабар қилишмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, 4 қаватли турар жой томида ёнғин юз берган.

Фуқаролар кўчага чиқиб, ҳодисани телефонларига видеога олишган. Улар шунингдек, ўт ўчирувчиларни чақиришга улгурганлар.

Андижон Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Озодликка олов бартараф этилгани, жабрланганлар йўқ эканини маълум қилди.

Бошқарма мулозимига кўра, ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.



XS
SM
MD
LG