Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:38

Чақалоғини ҳожатхонага ташлаган аёлга ҳукм ўқилди


Андижон вилояти Хўжаобод туманида мудҳиш ҳолат рўй берди: аёл янги туғилган фарзандини ҳожатхонага ташлаб юборди (“Даракчи”, 13 июнь). 3 фарзанднинг онаси бўлган 38 ёшли аёл тўртинчи бор ҳомиладор бўлганини ён-атрофдагилардан яшириб юради. 2019 йил январь ойида тўлғоқ келган пайтда эса туғруқхонага бориш ёки дояларни ёрдамга чақириш ўрнига уйидаги ҳожатхонага киради. Ўша ерда қиз фарзанд дунёга келтиради, сўнг уни целлофанга ўраб, ҳожатхонага ташлаб юборади. Сўнг эри билан Сурхондарё вилоятига кетади. Ҳуқуқ идоралари жиноятни қисқа фурсатда фош қилган. Аёлнинг исми ва унинг нега бу мудҳиш ишга қўл ургани сабаби очиқланмаган. Жиноят ишлари бўйича Хўжаобод туман суди раиси Муҳайёхон Турдиевага кўра, ЖКнинг 99-моддаси (онанинг ўз чақалоғини қасддан ўлдириши) бўйича айбланган аёлга 1 йилга озодликдан чеклаш жазоси тайинланган.

XS
SM
MD
LG