Линклар

Шошилинч хабар
23 октябр 2019, Тошкент вақти: 10:04

Россиядаги уч йирик газета журналист Иван Голунов ҳимоясига бир хил бош саҳифа билан чиқди (ВИДЕО)


"Ведомости", "Коммерсантъ" ва РБКнинг Бош саҳифалари.

10 июнь куни Россиянинг уч нуфузли етакчи газетаси – “Ведомости”, “Коммерсантъ” ва РБКнинг Бош саҳифалари журналист Иван Голуновни озод этиш талаби билан чиқди.

Бош саҳифаларда катта ҳарфлар билан “Я/Мы Иван Голунов”, деб ёзилди.

Уч газетанинг қўшма билдирувида “Иван Голунов айбини тасдиқлаш учун терговчилар тақдим этган далиллар ишончли, деб ҳисобламаймиз ва унинг қўлга олиниши билан боғлиқ ҳодисалар тергов жараёни давомида қонун бузилмаганига катта шубҳа туғдиради”, дейилади.

“Голуновнинг қўлга олиниши ҳамда кейинчалик қамоққа олиниши унинг профессионал фаолияти билан боғлиқ эканлиги эҳтимолдан холи эмас”, дейилади баённомада.

Бу орада “Медуза” нашрининг мухбири Голунов полицияда ушлаб турилганида жароҳат олгани маълум бўлди. Голунов 6 июнь куни гиёҳванд модда сотишда айбланиб, қўлга олиниши давомида ва ундан кейин қовурғаси синган ва мияси чайқалиб лат еган.

Ҳимоя адвокати Павел Чиков ҳуқуқшунослар Россия тергов қўмитасидан Голунов қай йўсинда жароҳат олганини тергов қилишни сўраганини айтди.

Бундан бир кун олдин Москва суди Голуновни 7 август кунига белгиланган судгача уй қамоғига олишни буюрди.

Detained Russian Investigative Reporter Appears In Court
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:42 0:00

Чиков Голуновга қўйилган айбловларни кескин рад этиб келади. “Медуза” муҳаррирлари эса полицияни Голунов юқори лавозимли Москва расмийларининг коррупциясини ўргангани учун жазолаш мақсадида атайин нишонга олаётганини ва унга қўйилган айловлар сохта эканлигини айтмоқда.

Голуновнинг қўлга олиниши Россия журналистларини даҳшатга солди ва мамлакат бўйлаб 6 мингдан ортиқ журналист Голуновни қамоқдан озод қилиш талаби билан Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ва тергов қўмитасига мурожаат қилди. Мазкур мурожаат Журналистлар касаба уюшмаси сайтида эълон қилинди.

7-8 июнь кунлар Россиянинг бошқа шаҳарларида ҳам норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Якшанба куни change.org сайтида журналистни озод қилиш тўғрисидаги петицияни 110 мингдан кўпроқ одам имзолагани маълум бўлди.

Уч газета суднинг журналистни уй қамоғига олиш қарорини олқишлади, аммо журналистнинг қўлга олинишида иштирок этган полиция ходимларининг хатти-ҳаракатлари тергов қилиниши кераклигини қўшимча қилди.

“Бу талабларнинг бажарилиши нафақат Россиядаги журналистлар жамияти, балки бутун Россия жамияти учун ўта муҳим, деб ишонамиз”, дейилади қўшма билдирувда.

XS
SM
MD
LG