Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2019, Тошкент вақти: 21:17

Москва суди режиссёр Серебренников устидан суд жараёнида икки ойга танаффус эълон қилди


Кирилл Серебренников

Россия суди театр режиссёри Кирилл Серебренников ва унинг ҳамкасблари ишига алоқадор далилларни қайта кўриб чиқишни буюриб, суд жараёнида икки ойлик танаффус эълон қилди.

Суднинг ушбу қарори ҳимоячилар ғалабаси ўлароқ кўрилмоқда. Судланувчилар адвокатлари айбловчилар тақдим этган молиявий маълумотларни савол остига олиб келаётган эди.

Мешчанский туман суди Ирина Аккуратова суд ишига алоқадор ҳужжатларни синчиклаб қайтадан кўриб чиқишни буюриб, навбатдаги суд мажлисини 17 июнга белгилади.

2017 йилнинг августида Серебренниковнинг қўлга олиниши халқаро ҳамжамият эътиборини ўзига тортди. Ҳуқуқ фаоллари Россия расмийларини президент Владимир Путин ҳукуматини танқид қилган шахсларга тазйиқ ўтказишда айблаб келади. Серебренников ҳамда унинг уч ҳамкасби 2011-14 йилларда “Еттинчи студия” нодавлат ташкилотига давлат томонидан ўтказилган маблағларни ўзлаштириб олишда айбланмоқда.

XS
SM
MD
LG