Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2019, Тошкент вақти: 21:19

Тожикистонликлар врач ва ҳамшираларга бир йилда $320 млн хизмат ҳақи беради


Тожикистонликлар бир йилда тиббиёт хизматлари учун тўлайдиган пул жон бошига ўртача 200 сомонийга ($22) тўғри келади. Айни пайтда бу мамлакатда тиббий хизматлар расман бепулдир.

Аҳолисининг 30 фоизи қашшоқликда яшайдиган ​Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра, 2018 йилда мамлакат фуқоролари шифокорларга хизмат ҳақи сифатида $320 миллион берган.

Одамлар “бепул” маълумотларни сотиб олади, пулга тиббий кўрикдан ўтади, шунингдек, сифатли тиббий хизмат учун ва яхши тиббий ҳамширалар хизмати учун пул тўлайдилар.

2008 йилда Тожикистонда қабул қилинган Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишга қаратилган қонунга кўра, барча норасмий тўловлар бекор қилиниши керак эди, унга кўра пуллар шифокорлар ҳамёнига эмас, балки Соғлиқни сақлаш бюджетига тушиши ва хизматлар сифати яхшиланишига сарфланиши керак.

XS
SM
MD
LG