Линклар

Шошилинч хабар
19 июн 2019, Тошкент вақти: 20:03

Ҳикматёр: Покистоннинг толибларни қўллашига шубҳа йўқ


Гулбиддин Ҳикматёр

Афғонистонлик таниқли собиқ дала қўмондони Гулбиддин Ҳикматёрнинг фикрича, қўшни Покистоннинг Афғонистондаги толибларни қўллашига “шубҳа йўқ”.

Ҳикматёр 14 апрель куни Озодликка берган интервьюсида Кобулда жорий ҳафтада Афғонистон ҳукумати ҳамда толиблар ўртасидаги ўтказиладиган музокаралар урушни тугатишга ташланган навбатдаги қадам бўлишига умид қилишини қўшимча қилди.

АҚШ ва Афғонистон расмийлари Покистонни жангариларни бошпана билан таъминлашда айблаб келади. Исломобод эса бу айбловларни рад этиб келади.

Ҳикматёр Покистоннинг шубҳали ҳарбий тузилмалари билан ҳамкорлик қилган. Мужоҳидларга етакчилик қилган Ҳикматёр Покистон ва АҚШ Марказий разведка агентлигидан ҳарбий ва моддий ёрдам олган қўмондонларнинг бири бўлган.

Ҳуқуқ фаоллари Ҳикматёр Афғонистонда 1990 йиллардаги уруш пайтида Кобулда минглаб одамларни ўлдиргани ортидан ҳарбий жиноятчи сифатида айбланиши зарур, деган фикрда.

XS
SM
MD
LG