Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2019, Тошкент вақти: 21:29

Facebook асосчиси Марк Цукербергдан истеъфога кетиш талаб қилинмоқда


Марк Цукерберг.

Facebook корпорациясининг айрим ҳиссадорлари ширкат асосчиси Марк Цукербергдан ҳиссадорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган 30 майга қадар истеъфо беришни талаб қилмоқда.

Ҳиссадорларнинг АҚШ Қимматбаҳо қоғозлар ва биржалар комиссиясига йўлланган шикоятида таъкидланишича, Цукерберг Facebookнинг 13 фоиз акцияларига эгалик қилишига қарамасдан, бошқарувдаги овозларнинг 50 фоизига эга. Ҳиссадорлар бундай ҳолатни адолатсизлик сифатида баҳоламоқда.

Ҳиссадорлар, шунингдек, Цукербергни Facebook билан боғлиқ қатор жанжаллар, жумладан, фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари ўғирланишида, сайловлар арафасида фейк хабарларнинг кўпайишида ҳам айбламоқдалар.

XS
SM
MD
LG