Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2019, Тошкент вақти: 21:34

Инсоният тарихида илк марта Қора туйнукни суратга олишга муваффақ бўлинди


М87 галлактикасида жойлашган Қора туйнук.

Халқаро илмий гуруҳ инсоният тарихида биринчи марта Қора туйнук соясининг суратини эълон қилди.

Гравитацион майдонга эга бўлган космик жисм - Қора туйнукни суратга олиш учун телескоплар глобал тармоғини яратишга тўғри келди. Телескоплардан олинган маълумотлар тўғридан-тўғри суперкомпьютерга жойлаштириб борилди

Олимларнинг айтишича, Қора туйнук бизнинг оламдан ташқарида, ердан 50 миллион ёруғлик йили узоқлигидаги М87 галлактикасида жойлашган бўлиб, у Қуёш массасидан 6,5 миллиард баробарга каттадир.

Олимлар бу кашфиет ҳақида бир вақтда Вашингтон, Брюссел, Сантьяго, Шанхай, Тайбэй ва Токиода ўтган матбуот анжуманида билдирдилар.

Қора туйнукларнинг мавжудлиги эҳтимоли Альберт Эйнштейннинг нисбийлик назариясига таянган ҳолда тахмин қилинар эди.

Юз йил давомида Борлиқда қора туйнуклар мавжудлигига билвосита далиллар топилган, лекин бевосита исбот йўқ эди.

XS
SM
MD
LG