Линклар

Шошилинч хабар
22 апрел 2019, Тошкент вақти: 17:55

Эрдўғон Аё Софияга бепул кира олиш учун музейни масжидга айлантиришни таклиф қилди


Истанбулдаги Аё София музейи.

Аё Софияга бепул кириш имкониятини яратиш учун унинг музейлик мақомини масжид мақомига ўзгартириш мумкин. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 24 март куни TGRT телеканалида ёйинланган кўрсатув чоғида айтди.

Аё Софияга киришни бепул қилиш талаби тўғрисидаги саволга жавоб бераркан, Эрдўғон: “Бу имконсиз нарса эмас. Номини музей эмас, Аё София жомеъси деб қўямиз, музей мақомидан чиқади”, деди.

Туркия президентига кўра, Истанбулдаги Султонаҳмад, Сулаймония, Фотиҳ каби иншоотлар музей эмас, жомеъ мақомида бўлгани учун сайёҳлар у жойларга пул тўламай кирадилар. Аё Софияга шу тариқа бепул кирилиши мумкин.

Ҳозирда сайёҳлар мазкур музейга кириш учун 10 доллар атрофида пул тўлайдилар.

Аё София ибодатхонаси бир пайтлар христиан оламидаги энг катта ибодатхона бўлган. Истанбул турклар томонидан фатҳ этилганидан кейин у масжидга айлантирилган. 1934 йили Туркия жумҳуриятининг илк президенти Мустафо Камол Отатурк Аё Софияни музейга айлантиришга буйруқ берган. Ибодатхона ЮНЕСКО жаҳон мероси рўйхатига киритилган.

XS
SM
MD
LG