Линклар

Шошилинч хабар
22 апрел 2019, Тошкент вақти: 16:58

Қирғизистон: Бишкек шаҳри номини Манасга ўзгартириш таклиф қилинмоқда


Қирғизистон президенти маъмуриятининг собиқ раҳбари Эмилбек Қаптағаев Бишкек шаҳри номини Манасга алмаштириш, Бишкек номини эса пойтахтдаги туманлардан бирига беришни таклиф қилди.

“Йиллар ўтгач, ҳою ҳавас пайдо бўлмаслиги учун балки пойтахтни ҳозироқ Манас шаҳри дея қайта номлашимиз керакдир? Бу ҳар нуқтаи назардан адолатли бўларди... Свердловск туманини эса Бишкек тумани деб номлаш керак, ахир у ерда (нимагадир Кузнечной қалъаси деб номланган) Пишпек қалъаси жойлашган ва Бишкек қишлоғи ҳам жойлашган бўлиши мумкин... Қандайдир Бишкек ботир яшаб ўтгани ва у қилган ишлар эса баҳсли масала бўлиб қолмоқда, зеро ҳар йили тушунарсиз равишда янги тафсилотлар билан тўлиб бораётган афсоналардан ташқари бундай одам бўлганлиги ҳақида ҳеч бир ишончли манба йўқ”, деб ёзади Қаптағаев ўзининг Facebook’даги саҳифасида.

Айрим фойдаланувчилар ўз изоҳларида пойтахтни қайта номлаш фикрини дастаклаганлар, бошқалар эса бунга тамоман қарши чиққанлар.

Қаптағаев ўз таклифини Қозоғистон пойтахти қайта номланиши ортидан эълон қилган. 23 март кунидан бошлаб Остона расман Нур-Султон деб номланди.

XS
SM
MD
LG