Линклар

Шошилинч хабар
26 июн 2019, Тошкент вақти: 13:34

НАТО Польшада 260 миллион долларлик ҳарбий омбор қурмоқчи


НАТО Польшада АҚШ ҳарбий жиҳозлари, жумладан, зирҳли уловлар, ўқ-дори ва бутун бригадани қуроллантиришга етадиган қурол-яроғ сақлаш учун омбор қуриш режаланаётганини билдирди.

НАТО расмийсининг 23 мартда “Франс-Пресс” ахборот агентлигига маълум қилишича, 260 миллион долларлик омбор Варшавадан 200 км ғарбда жойлашган Повидз қишлоғига жойлаштирилади.

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг қурилиш ишлари жорий йил ёзда бошланиши ва 2 йилда битирилишини айтди.

Россия 2014 йили Украинанинг Қрим ярим оролини босиб олгандан сўнг Польша ва учта Болтиқбўйи давлати: Латвия, Литва ва Эстония, шунингдек Шарқий Европа давлатлари ўз хавфсизлигидан ташвишга тушиб қолди.

Қўшма Штатлар Украинадаги буҳрон бошланганидан сўнг Россияни тийиб туриш учун минтақага қўшинларини жойлаштирди ва шахсий таркибини алмаштирди. НАТО ҳам Россия чегаралари яқинидаги қўшинлари миқдорини оширди.

XS
SM
MD
LG