Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:50

Қозоғистон пойтахти Остона расман Нур-Султон бўлди


Қозоғистоннинг янги президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакат пойтахти Остонани Нур-Султон дея қайта номлаш тўғрисидаги фармонини имзолади.

Бу ҳақда президент матбуот хизмати шанба куни хабар берди.

"Қозоғистон Республикаси пойтахти Остона шаҳри — Қозоғистон Республикаси пойтахти Нур-Султон дея қайта номлансин", — дейилган фармон матнида.

Остона номини мамлакатнинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев шарафига қайта номлаш ташаббуси 20 март куни янги президент Тўқаев томонидан билдирилганди.

У шунингдек, биринчи президент номини абадийлаштириш мақсадида шаҳарлардаги марказий кўчаларга ҳам Нурсултон Назарбоев номини беришни таклиф қилганди.

Айни пайтда пойтахт Остона ва бошқа шаҳарларда пойтахтни Нур-Султон деб аталишига қарши норозилик намоишлари давом этмоқда.

Пайшанба куни Остонадаги намойишлар пайти полиция йигирма кишини ҳибсга олди.

Ҳибсга олинганлар орасида журналистлар ҳам бор.

Қозоғистоннинг ҳозирги пойтахти номи яқин ўтмиш мобайнида бир неча бор қайта ўзгартирилган.

Чор Россияси даврида Акмолинск номи билан ташкил топган бу аҳоли маскани 1961 йилда Целиноград номини олган.

Мустақилликдан сўнг унга Оқмола номи берилган.

1997 йилда бу ерга пойтахт кўчирилиши ортидан Остона, деб атала бошланган.

XS
SM
MD
LG