Линклар

Шошилинч хабар
22 апрел 2019, Тошкент вақти: 17:35

Индонезияда сув тошқини ва сел қурбонлари сони 89 га етди


Индонезиянинг Папуа вилоятида содир бўлган сув тошқини ва селлар камида 89 одам умрига зомин бўлди.

Бу орада Сетнани шаҳрида вайрона остида топилган беш ойлик чақалоқ отасига қайтариб берилди. Аммо унинг ака-укалари ҳамда онаси ҳалок бўлган.

Шанба куни кучли ёмғир ёғиши остидан юзага келган сел ва сув тошқини ортидан ўнлаб одам бедарак йўқолгани айтилмоқда. Шу сабаб расмийлар ҳалок бўлганлар сони янада ортиши мумкинлигини билдирди.

Қутқарувчилар лой, тош ва қулаган дарахтлар остида тирик қолганларни изламоқда. Папуа вилояти ҳарбий бўлими матбуот котиби Муҳаммад Аиди қутқарув ишларида 1600 дан зиёд одам, жумладан, ҳарбийлар ҳамда полиция ходимлари иштирок этаётганини маълум қилди.

17 мингга яқин оролни ўз ичига олувчи Индонезияда табиий офатлар тез-тез содир бўлиб туради. Хусусан, октябрь ойидан апрел ойигача чўзилувчи ёғин-чочин мавсумида сув тошқинлари кўп кузатилади. Бундан ташқари, ороллар тектоник плиталар учрашган ерда жойлашгани учун мамлакатда йирик зилзила ва цунамилар ҳамда вулқон отилиши тез-тез содир бўлади.

Январь ойида сув тошқинлари ҳамда ер сурилиши Сулавеси оролида камида 70 одам умрига зомин бўлди.

Бали ороли ёнидаги Ломбок оролида якшанба куни ер қимирлаши ортидан уч нафар одам ҳалок бўлгани хабар қилинди. Зилзила магнитудаси 5.5 балл бўлгани айтилмоқда.

Ўтган ёзда эса Ломбокда содир бўлган қатор зилзила туфайли 500 одам ошиқ одам ҳалок бўлган, 150 минган ошиқ одам бошпанасиз қолган эди.

Ўтган йил сентябрда Палу ҳамда Сулавеси оролларига ёпирилган цунами тақрибан 2200 киши умрини олиб кетди.

XS
SM
MD
LG