Линклар

Шошилинч хабар
25 май 2019, Тошкент вақти: 22:53

Алиев тинчлик музокараларига Тоғли Қорабоғ расмийларини жалб қилиш таклифини рад этди


Озарбайжон президенти Илҳом Алиев

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғ конфликти бўйича музокараларга Тоғли Қорабоғ расмийларини чақиришга оид Арманистон таклифини рад этди. 14 март куни Арманистон бош вазири Никол Пашинян музокараларга мунозарали ҳудуд расмийларини жалб қилиш Ереван учун муҳим эканлигини яна такрорлаган эди.

- Бу тинчлик жараёнига тўсқинлик қилиш уринишидир, - деди Алиев.

Озарбайжон президенти вазият ўзгариши учун Арманистон Тоғли Қорабоғдан қўшинларини олиб чиқиб кетиши кераклигини қўшимча қилди.

Асосан этник арманлар яшайдиган, расман Озарбайжонга қарашли бўлган Тоғли Қорабоғ ҳудуди учун Озарбайжон ва Арманистон ўртасида 1990 йилларда уруш бўлган. Урушда 30 минг одам ҳалок бўлгани айтилади. Тоғли Қорабоғ мустақиллик эълон қилган бўлса-да, буни ҳеч бир давлат тан олмаган.

Ҳудудда онда-сонда тўқнашувлар кузатилиб туради. Узоқ йиллардан бери ўтказилиб келинаётган музокаралар эса, ҳануз бирор ечимга олиб келгани йўқ.

XS
SM
MD
LG