Линклар

Шошилинч хабар
26 март 2019, Тошкент вақти: 07:35

Европа Парламенти ЕИ давлатларини Магнитский актига ўхшаш қонун қабул қилишга чақирди


Сергей Магнитский

Европа Парламенти ЕИга аъзо давлатларни инсон ҳуқуқларини поймол қилганларни жазолаш учун Магнитский актига ўхшаш қонун қабул қилишга чақирувчи резолюцияни маъқуллади.

14 март куни қабул қилинган резолюция ЕИга аъзо 28 давлат вакилларидан тузилган Европа кенгашини иттифоқ бўйлаб зудлик билан инсон ҳуқуқлари жиддий бузилиш ҳолатларига масъул барча индивидуал, давлат ёки нодавлат тарафларни жазолаш имонини берувчи санкцияларни белгилашга чорлайди.

Резолюцияда дунёнинг исталган чеккасида инсон ҳуқуқларини бузган шахсларга қарши санкция қўллаш тўғрисидаги қонунларни рамзий тарзда Сергей Магнитский номи билан аташ тавсия қилинган.

АҚШ 2012 йили инсон ҳуқуқларини бузаётган кишиларни жазолаш мақсадида "Магнитский акти" деб аталган қонун қабул қилган. Қонун россиялик адвокат Сергей Магнитский номи билан аталади. У солиқ товламачилиги йўли билан Россия давлат хазинасидан 230 миллион АҚШ доллари ўғирлангани ҳақида шов-шув кўтарганидан сўнг қамоққа олинган эди.

Магнитский 2009 йил декабрида қамоқда вафот этди. Қариндошлари ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг айтишича, у қийноққа солинган ва тиббий ёрдам олишига йўл қўйилмаган. Европа Кенгашининг суриштирув хулосасида унинг ўлимига қийноқлар сабаб бўлгани айтилади.

XS
SM
MD
LG