Линклар

Шошилинч хабар
26 март 2019, Тошкент вақти: 06:52

ДСҚ: Январь-февралда автомобиль ишлаб чиқариш 51%га ошди


2019 йилнинг январь-февралида автомобиль ишлаб чиқариш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 51 фоизга ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.

Маълум қилинишича, 2018 йилнинг дастлабки икки ойида 25,5 мингта автомобиль ишлаб чиқарилган, жорий йилда эса, бу кўрсаткич 38,6 мингтадан ошган. Юк машиналари ишлаб чиқариш 2,6 баробарга кўпайган (296 тадан 782 тагача), автобуслар эса - 2,1 марта (94 тадан 194 тагача).

Шу билан бирга, деярли барча автомобиллар мамлакат ичида қолмоқда, сабаби Ўзбекистон экспортни кескин қисқартирди. Мисол учун, январь ойида чет элга 200 минг долларлик автомобиллар сотилди. Бу 2018 йил январига нисбатан 98%га кам.

Асосий сабаб - автомобиль саноатининг янги сиёсати, у ташқи бозорда таннархидан арзон нархда автомобиллар сотишдан воз кечди.

Бундан олдин, Россия бозорида Ravon автомобиллари 9 ойдан бери йўқ экани хабар қилинганди.

XS
SM
MD
LG