Линклар

Шошилинч хабар
26 март 2019, Тошкент вақти: 07:03

Афғонистон расмийси АҚШнинг Афғонистондаги махсус вакили фаолиятини танқид қилди


Ҳамдуллаҳ Моҳиб, Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси.

14 март куни Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ҳамдуллаҳ Моҳиб АҚШнинг Афғонистондаги махсус вакили Залмай Халилзодни толиблар билан музокараларни Кобулдаги ҳукумат вакилларисиз ўтказаётгани учун қоралаб, унинг ўзини “ноиб” каби туришда айблади.

Моҳибнинг бу шарҳларини Вашингтон дарров танқид қилди. Давлат департаменти маслаҳатчининг бу гаплари Афғонистон-АҚШ муносабатларига ҳамда тинчлик ўрнатиш жараёнига зиён етказишини таъкидлади.

АҚШ расмийлари толиблар ва Афғонистон ҳукумати ўртасида тўғридан-тўғри музокарасиз толиблар билан тинчлик келишуви имзоланмаслигини билдириб келади. Бугунга қадар Кобулдаги расмийлар толиблар билан музокараларга чақирилмаётганини қоралаб келади. Аммо Афғонистон расмийлари Халилзодни тўғридан-тўғри танқид қилмаган эди.

Кобулдаги ҳукумат жорий ҳафтада толиблар билан ўтказилган навбатдаги музокаралар ортидан Халилзод Афғонистонга бормай, тўғридан-тўғри Вашингтонга қайтганини ҳам кескин қоралади.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби ўринбосари Роберт Палладинонинг айтишича, давлат котибининг сиёсий ишлар бўйича ўринбосари Дэвид Хейл Моҳибни чақиртириб, АҚШнинг тарафларни яраштиришга қаратилган ҳаракатларини танқид қилмасликни айтган.

XS
SM
MD
LG