Линклар

Шошилинч хабар
19 март 2019, Тошкент вақти: 14:40

Тошкентлик аёл ҳам чақалоғидан, ҳам фарзанд кўриш имконидан маҳрум бўлди


Тошкент шаҳар перинатал маркази масъул ходимларининг айби билан 25 ёшли М.И. оналик бахтидан бир умрга ажралди (“Даракчи”, 14 март). Турмуш қурганидан 4 ой ўтиб, ҳомиладор бўлган аёл ой-куни яқинлашганида перинатал марказга олиб келинган. Кесерево усулида, жарроҳлик йўли билан туғдирилган чақалоқ нобуд бўлган. Бунинг устига, туғруқдан кейин акушерлик бўлимига ўтказилган беморга тиббий ёрдам кўрсатишда шифокорларга хатога йўл қўйган. Иккинчи бор ўтказилган жарроҳлик амалиётида келинчакнинг бачадони унинг рухсатисиз олиб ташланган ва аёл бутунлай фарзанд кўриш имконидан маҳрум этилган. Қайд этилишича, суд жараёнида Перинатал марказ бўлим мудири Д.Р. ҳам, шифокор Д.Р. ҳам айбини тан олмаган. Аммо уларнинг айби далиллар билан ўз исботини топган. Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди судьяси Абдулла Абдулхаевга кўра, шифокорларга 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Улар, шунингдек, бир йил муддатга соғлиқни сақлаш тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилган. Суд Тошкент шаҳар перинатал маркази ходимлари аттестация орқали сараланиши лозимлигини ҳам белгилаган.

XS
SM
MD
LG