Линклар

Шошилинч хабар
26 март 2019, Тошкент вақти: 06:56

Сенатор Мираброр Усмонов вафот этди


Мираброр Усмонов.

Сенатор Мираброр Усмонов 15 март куни 72 ёшида вафот этди. Бу ҳақда маҳаллий матбуотда маълум қилинди.

Сенатор 12 март куни Тошкентдаги «Эзгу ният» ўзбек-немис клиникасига ётқизилгани ва комада экани хабар қилинган эди. Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, унинг комага тушиб қолишига бронхиал астма касаллигининг кучайиб кетгани сабаб бўлган.

Сенатор Мираброр Усмонов Ўзбекистон футбол федерациясини 2006 йилдан 2017 йилгача бошқарган эди.

Шунингдек, у 2013 йилдан 2017 йилгача Миллий Олимпия қўмитаси раиси бўлиб ишлаган.

Асли касби ошпаз бўлган ва мустақиллик йилларигача Тошкентдаги турли ресторанларда ошпазлик қилган Усмонов 1990-2005 йилларда савдо вазири ва бош вазир ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Ўзбекистонда шакар импорти билан шуғулланган “Баҳо шакар” - Баҳодир Каримжонов 2013 йилда мамлакатдан қочиб чиқиб кетгани ортидан шакар импорти бизнесининг асосий монополисти Мираброр Усмонов экани айтиб келинади.

XS
SM
MD
LG