Линклар

Шошилинч хабар
26 март 2019, Тошкент вақти: 07:09

Нобель Тинчлик мукофотига 16 ёшли швед қизининг номзоди кўрсатилди


Грета Тунберг БМТнинг иқлим ўзгариши конференциясида. 2018 йил, 4 декабрь. Польша.

Швециялик 16 ёшли ўқувчи қиз Грета Тунберг Нобель Тинчлик мукофотига номзод қилиб кўрсатилди. Бу ҳақда AFP агентлигига Норвегия парламенти депутати Фреди Андрэ Овстегард маълум қилди.

Овстегарднинг айтишича, швед ўсмири минглаб бошқа болаларни иқлим ўзгаришининг олдини олиш ишига жалб қила олган. Бу дунёда барқарор тинчлик ўрнатилиши учун қўшилган катта ҳисса ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, Грета Тунберг Нобель мукофотига номзод қилиб кўрсатилган.

Грета Тунберг ҳукуматлардан иқлим ўзгаришининг олдини олиш учун кескин чора-тадбирларни амалга ошириш талаб қилинган митингларни уюштиргани ва унга минглаб ўқувчиларни жалб қила олгани ортидан машҳур бўлиб кетган эди.

Уни БМТнинг иқлим ўзгариши масаласига бағишлаб Польшада ўтган анжуманига нутқ сўзлаш учун ҳам таклиф қилишган эди.

XS
SM
MD
LG