Линклар

Шошилинч хабар
23 май 2019, Тошкент вақти: 13:57

Европарламент Туркиянинг ЕИга аъзолиги бўйича музокараларни тўхтатишга оид резолюция қабул қилди


Европа парламенти Туркияни Европа иттифоқига қабул қилиш масаласидаги музокараларни музлатиб қўйиш ҳақидаги резолюцияни кўпчилик овоз билан маъқуллади.

Туркиядаги инсон ҳақлари ва қонун устиворлиги вазиятининг кескин ëмонлашгани ортидан ҳолландиялик депутат Кати Пири ташаббуси билан овозга киритилган резолюцияни ëқлаб 370 нафар¸ унга қарши бўлиб эса¸ 109 депутат овоз берди¸ 143 парламент аъзоси овоз беришдан сақланди.

- 17 ойдан бери қамоқ ҳужрасида ўтириб¸ ўзингини нимада айбланаëтганингни билмаслик – бугунги Туркиядаги воқеликдир¸ деди депутат Пири.

Ижроси иттифоқ учун тавсия характерида бўлган бу резолюцияни “бир ëқлама” дея танқид қилган Анқара ҳукумати айни пайтда¸ ЕИ га аъзо бўлиш мамлакат олдидаги бош мақсадлардан бири эканини таъкидлади.

Туркия билан ЕИ ўртасида аъзолик масаласидаги сиëсий музокаралар 20 йилдан бери натижасиз давом этиб келмоқда.

Анқара¸ аъзолик учун ўз олдига қўйилган ислоҳотлар дастурини амалга оширганини иддао қилиб келади.

XS
SM
MD
LG