Линклар

Шошилинч хабар
22 май 2019, Тошкент вақти: 09:39

Мозори Шарифда рақиб қуролли гуруҳлар ўртасида тўқнашув юзага чиқди


2004-2018 йилларда Балх вилояти ҳокими бўлиб ишлаган Атта Муҳаммад Нур Афғонистондаги қудратли тожик қўмондони ҳисобланади.

Афғонистон шимолидаги Мозори Шариф шаҳрида минтақанинг қудратли собиқ ҳокими Атта Муҳаммад Нур ва президент Ашраф Ғани томонидан юборилган махсус полиция кучлари ўртасида қуролли тўқнашув рўй берди.

Тўқнашув¸ ҳукумат махсус кучлари президент томонидан Балх вилоятига полиция раҳбари этиб тайинланган Абдул Рақиб Мубарезни кузатиб бораëтганда юзага чиққан. Ҳозирча талофатлар ҳақида аниқ маълумот йўқ.

14 март куни Мубарез келган Мозори Шариф аэропорти Балх вилоятининг собиқ ҳокими¸ қудратли қўмондон Атта Муҳаммад Нур тарафдорлари томонидан қуршовга олинган.

Нур¸ вилоят полиция кучларига¸ президент Ғани билан келишувга мувофиқ¸ ўзи танлаган одам раҳбар бўлиши лозимлигини талаб қилмоқда. Этник тожик қўмондони саналган Нурнинг президент Ғани билан бу зиддиятининг очиқ қуролли можарога айланиб кетиши борасида хавотирлар бор.

14 март куни Нур Мозори Шариф аҳолисини Мубарезнинг полиция кучлари раҳбар этиб тайинланганига норозилик тариқасида бир кунлик иш ташлашга даъват қилди.

XS
SM
MD
LG