Линклар

Шошилинч хабар
19 март 2019, Тошкент вақти: 14:40

Британия парламенти ЕИдан келишувсиз чиқиш таклифини рад қилди


13 март кунги овоз бериш жараëни.

Буюк Британия парламенти 13 март кечқурун мамлакатнинг Европа Иттифоқидан ўзаро келишувсиз чиқиш таклифини ҳам 278 га 321 нисбатида рад қилди.

Бу овоз бериш арафасида депутатлар Бош вазир Тереза Мэй ҳукумати ЕИ билан иттифоқдан чиқишга оид эришган келишувни ҳам рад қилган эди.

13 март куни депутатлар кўпчилик овоз билан маъқуллаган ҳужжат¸ Британиянинг нафақат чиқиш учун белгиланган биринчи муҳлат - 2019 йил 29 март куни¸ балки умуман келишувсиз иттифоқни тарк этишини тақиқлайди.

Бундан уч йил аввал ўтказилган умумхалқ референдуми натижасига кўра¸ Британия жорий йилнинг 29 март куни расман ЕИ аъзолигидан чиқиши керак.

Аммо ҳукуматнинг ЕИ билан икки йилдан узоқроқ давом этган музокаралари натижасида эришилган келишувни¸ парламент икки марта рад этди.

Агар депутатлар яна бир марта овозга қўйиладиган бу келишувни 20 мартга қадар тасдиқласа¸ ЕИдан чиқиш¸ техник масалаларни ҳал қилиш учун¸ уч ойга кечиктирилиши мумкин.

Мабодо¸ келишув сўнгги овозга қўйишда ҳам рад этилса¸ ЕИдан чиқиш номаълум муддатга кечиктирилади ва британияликлар ҳам Европа парламенти сайловида қатнашишга мажбур бўлади.

Бу бўҳрондан чиқишнинг муқобил йўли сифатида ҳукуматнинг истеъфога чиқиши ва муддатидан аввал парламент сайловлари ўтказилиш эҳтимоли ҳам муҳокама қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG