Линклар

Шошилинч хабар
23 май 2019, Тошкент вақти: 14:45

Ўзбек-қозоқ чегарасида ер силкиниши қайд этилди


Иллюстратив сурат.

Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида 14 март куни юз берган кучли зилзила пойтахт Тошкентда ҳам сезилди.

Фавқулолла вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг маркази зилзила Тошкент вақти билан соат 02:33да юз берганини билдирди.

Зилзила эпимаркази Тошкентдан 28 километр шарқда ва 10 километр чуқурликда Қозоғистон ҳудудида бўлган. Эпимарказда зилзила кучи 4,3 баллни ташкил қилган.

Тошкент шаҳрида зилзила 4 балл, Сирдарёда 2 балл, Жиззахда 2 балл кучланишда сезилган.

“Новости ташкентского неба” авиаспоттер Telegram каналининг билдиришича, зилзила оқибатида Тошкент халқаро аэропортига қўнишга тайёргарлик кўраётган Дубай – Тошкент ва Сеул – Тошкент рейслари авиадиспечерлар томонидан кутиш зонасига ҳавода айланиб туриш учун йўналтирилган.

Маълум қилинишича, зилзила оқибатида учиш-қўниш йўлагига талафот етмаганини текшириш мақсадида мана шундай чора кўрилган.

Ҳавода айланиб турган самолётлар бир неча дақиқадан сўнг аэропoртга қўндирилган.

XS
SM
MD
LG