Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:12

Аёлларнинг сунъий йўл билан ҳомиладор бўлишига рухсат берилди


Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

Ўзбекистонда аёлларнинг сунъий йўл билан ҳомиладор бўлишига рухсат берилди. Бу борадаги “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун президент Мирзиёев томонидан 11 март куни имзоланди ва 12 март куни матбуотда эълон қилинди.

Маълумотларда айтилишича, жаҳон миқёсида оила қурганларнинг 10-15 фоизи бепушт экани аниқланган.

Ўзбекистонда ўтказилган қатор тадқиқотлар эса турмушга чиққан аёлларнинг 4,9 фоизидан 5,3 фоизигача бўлган қисми фарзандли бўлиш бахтидан мосуво эканини кўрсатган.

Мазкур қонун бепушт аёлларнинг фарзанд кўриш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Podrobno.uz нашрининг билдиришича, бугунги кунда Ўзбекистонда 25 минг аёл ва 7 минг эркакка шифокорлар бепуштлик ташхисини қўйганлар.

Ўзбекистонда шу кунгача сунъий уруғлантиришга йўл қўйилмагани оқибатида ўзбекистонлик бепушт аёллар бу амалиётни Қозоғистон, Туркия, Россия ва исроил клиникаларида ўтказишга мажбур бўлишган. Бу давлатларда сунъий уруғлантириш амалиёти учун 3 минг доллардан 15 минг долларгача ҳақ тўланади.

XS
SM
MD
LG