Линклар

Шошилинч хабар
23 май 2019, Тошкент вақти: 14:14

Хитой Марсга ўз космик станциясини юбормоқчи


Хитой 2030 йилгача тўрт олис фазо миссиясини йўлга қўймоқчи. Уларнинг бири доирасида мамлакат ўз марсюрарини ишлаб чиқади. Хусусан, Хитой 2020 йилда бир неча Марс миссиясининг биринчисини йўлга қўймоқчи. Илк қадам ўлароқ Қизил сайёрага марсюрар юборилади.

Бу орада Хитой расмийлари Синхай вилоятида Марс симуляция базасини жамоатчиликка тақдим этди. Марказ ўз эшикларини ўтган жума куни очди.

Базага истаган одам бориши ҳамда Марсдагига ўхшаш шароитларга гувоҳ бўлиши мумкин. Расмий маълумотларга кўра, марказни қуриш учун 22 миллион доллар сарфланган.

Хитой йил бошида тарихда биринчи марта ойнинг орқа томонига космик станция қўндирди.

Мамлакатнинг Марс миссияси тафсилотлари эса очиқлангани йўқ. Дастлабки маълумотларга кўра, марсюрар билан алоқа қилиб туриш учун Қизил сайёра орбитасига станция юборилади.

Расмийлар қолган учун олис фазо миссияларининг бири астероид, иккинчиси Юпитер билан боғлиқ эканлигини маълум қилишди. Тўртинчи лойиҳа тафсилотлари эса очиқланмади.

XS
SM
MD
LG