Линклар

Шошилинч хабар
19 март 2019, Тошкент вақти: 14:42

Тарихда иккинчи марта ВИЧ га чалинган бемор вирусдан холи бўлди


Биринчи марта танаси вирусдан бутунлай тозаланган бемор америкалик Тимоти Браун .

Тарихда иккинчи марта ВИЧ вирусини юқтирган беморда вирус озайиб, йўқ бўлгани хабар қилинди Бу эса бир кун келиб ОИТСга олиб келадиган инфекциянинг давоси топилишига умид бағишлайди.

Nature журналида чоп этилган мақолада ёзилишича, ”лондонлик бемор” номи берилган ВИЧ юқтирган шахсда 19 ойдан бери вирус аломатлари кузатилмаган.

Охирги марта бу ҳолат бундан роппа-роса ўн йил олдин кузатилган эди. Ҳар икки бемор CCR5 номи билан маълум бўлган, бир фоиз европаликларда учрайдиган генетик мутацияга эга илдиз ҳужайралар билан даволанган.

Жаҳон бўйлаб ВИЧ инфекцияга чалинган миллион одам касалликни антиретровирус терапия ёрдамида бошқариб туради, аммо бу йўл билан беморларни вирусдан тозалаб бўлмайди.

Ҳозирги кунда ВИЧга чалинганлар сони 37 миллионга яқин бўлиб, уларнинг атиги 59 фоизи антиретровирус терапия олади. Йилига бир миллионга яқин одам ВИЧ асоратлари туфайли вафот этади.

Вируснинг дори таъсир қилмайдиган янги тури эса жиддий хавотирга сабаб бўлмоқда.

Биринчи марта танаси вирусдан бутунлай тозаланган бемор америкалик Тимоти Браун бўлиб, унга икки марта илик трансплантация қилинган. Бундан ташқари, ундаги лейкемия касаллигини даволаш учун у радиация муолажаларидан ўтган.

Кэмбридж университети профессори Равиндра Гупта иккинчи бемор тузалиб кетгани касалликнинг умумий давоси топилди, дегани эмаслигини айтди.

Лондон беморига 2003 йилда ВИЧ инфекция ташхиси қўйилган ва 2012 йилгача антиретровирус терапия ёрдамида даволанган.

Ўтган йилда унга хавфли саратон тури бўлмиш Ходжкин лимфоматози ташхиси қўйилган. 2016 йилда беморга CCR5 генига эга донордан олинган ҳужайра трансплантацияси қилинган.

Мутахассислар иккинчи бемор тузалиб кетгани яхши кутиб олишди, аммо ҳали изланишлар давом этиши кераклигини айтишмоқда. Чунки ушбу даволаш услуби жуда оз бемор учун самара беради.

Лондон бемори суяк илиги трансплантацияси ортидан 16 ой антиретровирус терапиясини давом эттирган. Бунинг ортидан унга дори бериш тўхтатилган ва ўшандан бери унинг танасида вирус топилмаган.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG