Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:21

Дунёдаги энг йирик асалари қирқ йил деганда яна кўриниш берди


Инсон бош панжасига тенг келадиган дунёдаги энг катта асалари Индонезияда қайта топилди. Megachile pluto ариси деярли 40 йил олдин охирги марта учраган эди.

19 асрда британ натуралисти Альфред Рассел Уоллес аниқлаган асаларига “учувчи бульдог“ лақаби берилган. Уоллес асалариси сўнгги марта табиатда 1981 йилда учраган.

Йирик ҳашаротни суратга олган профессионал асалари суратчиси Клей Болт:

"Асаларининг бу тури ҳаётда қанчалик гўзал ва катта эканлигини кўриш, улкан қанотлари овозини эшитиш – буни таърифлаб бўлмайди. Энди орзуим бу асаларини Индонезиянинг ушбу чеккасида жонзотларни сақлаш рамзига, маҳаллий аҳоли фахрига айлантиришдир", дея сўзини давом эттирди Болт.

Индонезиянинг Шимолий Молукка оролларида яшайдиган асалари термитлар қурган тепаликларида ўзига ин қуради.

Қизил китобда ушбу асалари турининг сони хавотирли даражада оз эмаслиги, аммо бу арилар олис жойларда яшагани учун уларни ўрганиш мушкул эканлиги айтилган.

Бундан аввалги экспедициялар давомида асаларини топишга муваффақ бўлишмаган эди.

Бой флора ва фаунага эга Индонезия ўрмонлари қисқариб бораётгани учун кўплаб турлар тақдири хавф остида қолган.

XS
SM
MD
LG