Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:31

Ашулачи Ар Келли жинсий зўравонликда айбланиб ҳибсга олинди


Чикаго полицияси таниқли ашулачи ва продюсер Ар Келлини ҳибсга олди.

Келли 1998-2010 йилларда жинсий зўравонлик ва балоғатга етмаган қизларни зўрлаш билан боғлиқ ўндан ортиқ холат бўйича айбланмоқда.

Хабарларга кўра, Келлининг ўзи полиция бўлимига борган, лекин у ўзини айбли ҳисобламаслигини айтган.

Жабрланувчилар сифатида кўрилаётган олти нафар аёлнинг адвокати Майкл Авенатти Ар Келли 14 ёшли қиз билан жинсий алоқа қилаётгани акс этган видеони прокуратурага тақдим этганини айтди.

2018 йилда iTunes ва Spotify Ар Келлига қўйилган айбловлар ортидан унинг қўшиқларига бойкот эълон қилган эди.

XS
SM
MD
LG